Атоқли ижодкор, шоир ва таржимон Минҳожиддин Мирзо яхши қаламкаш, яхши инсон, миллий манфаатларимизнинг том маънодаги ҳимоячиси, маънавият, адабиёт фидойисидир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Ким Ватанга ёрдир, Ватан анга ёр” номли адабий анжуман ҳамда “Танланган асарлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Адабий анжуманга миллий адабиётимиз ихлосмандлари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар таклиф этилди.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, атоқли шоир Мирзо Кенжабек, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Зулфия Мўминова, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари, таниқли журналист Шароф Убайдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ижод аҳлига қаратилаётган улкан эътибор ёзувчи ва шоирларни янада жўшқин ижод қилишга, янги-янги маърифий  лойиҳалар устида изланишга ундаётганини таъкидлади.  

Минҳожиддин Мирзо миллий маданиятимиз, маънавиятимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Унинг ижодида она-Ватанга самимий муҳаббат ва садоқат, элпарварлик, миллий ўзликни англаш, истиқлол, озодлик, ҳуррият тараннуми,  ота-онага ҳурмат, миллий анъанага ва қадриятларга эҳтиром, поклик, ҳалоллик, инсоний бурч ва масъулият устувор ўрин эгаллайди.    

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, Минҳожиддин Мирзо 1965 йил 30 июль куни Андижон шаҳрида туғилган.  1972-1982 йилларда Андижон шаҳридаги 30-мактабда таҳсил олган.  1983-1990 йилларда Тошкент давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг журналистика факультетида таълим олган. 1984-1986 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.  

Унинг “Нилуфар” (1996), “Висол хабари”(2002), “Юлдузим”(2007), “Кўнглим куртаклари” (2015), “Гуллаш пайти келди, боғларим” (2015), “Муҳаббат қаршингда бу жоним надир”(2021) шеърий тўпламлари, “Камолот саодати” номли насрий ва шеърий тўплами, “Уйғониш маърифати”, “Саодатга элтувчи қудратли куч” (2008), “Улуғ халқ қудратининг тажассуми” (2021) каби маърифий ва эсселар тўпламлари, “Қайғу гули”,   “Соҳибқирон ёғдуси”, “Соғинч салтанати” достонлари нашр этилди.  

Минҳожиддин Мирзо таржимон сифатида Ж.Байрон, Г.Гейне,  А.Пушкин, Я.Колас, Р.Ҳамзатов,  С.Есенин,  М.Лермонтов, шунингдек япон, рус, беларусь, араб шоирлари шеърларини ўзбек тилига ўгирди.  

2019 йили унинг таржимасида Расул Ҳамзатов шеърлари “Оқ турналар” (2019), беларусь шеърияти намуналари “Салом сенга, меҳр диёри”  номи остида нашр этилди. Шеърлари  инглиз, рус, тожик, корейс, турк, қорақалпоқ, қирғиз, малай, араб тилларига таржима қилинган. У 500 дан ортиқ  публицистик ва адабий мақолалар, эшиттириш ва кўрсатувлар, ҳужжатли фильмлар, шунингдек “Абдулла Орипов” бадиий фильми ҳаммуаллифи ҳисобланади.  

Унинг адабиётшунос сифатида Алишер Навоий, Бобур, Чўлпон, Фитрат, Мақсуд Шайхзода, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Шукрулло, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Чустий, Омон Матчон, Икром Отамурод, Эркин Малик, Аъзам Ўктам каби кўплаб ўзбек адабиёти, Расул Ҳамзатов, Чингиз Айтматов, Абай  каби қардош адиблар ҳақидаги тадқиқотлари, миллий адабиёт такомили, халқаро адабий алоқалар мавзуидаги мақолалари жамоатчилик томонидан эътироф этилган.  

Ижодкор  Россия,Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон давлатларида бўлиб ўтган адабий анжуманларда фаол иштирок этиб,  ўзбек адабиёти тарғиботи, адабий алоқаларни мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келган.  

Минҳожиддин Мирзо 1990-1997 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио қўмитаси Адабий драматик эшиттиришлар бош муҳарририяти муҳаррири вазифасида иш бошлаб, кейинчалик "Маориф ва тарбия" бош муҳарририяти катта муҳаррири, бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.  1997-1998 йилларда  Ўзбекистон телерадиокомпанияси "Ёшлик" бош муҳарририяти бош муҳаррири, 1998-2003 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш маркази, Фан, таълим ва ижтимоий муаммолар  масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматида консультант лавозимларида иш олиб борган.  

Устоз ижодкор  2003-2006 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2005-2006 йиллар давомида  "Шарқ юлдузи" журнали бош муҳаррири (ўриндошлик асосида) сифатида меҳнат қилган.  

Кейинчалик  Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар, жамоат ва нодавлат  ташкилотлари масалалари бўйича хизмати бош консультанти,   Ташкилий-кадрлар хизмати Ёшлар сиёсати бўйича сектори бош инспектори вазифаларида фаолият олиб борган.  

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари,  Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири, “Гулистон” журнали бош муҳаррири,  Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши раиси (жамоатчилик асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи аппарати – Президент  Матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш сектор бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари,  Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида иш олиб борган.  

2020-2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида фаолият кўрсатган. Ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари  лавозимида фаолият юритиб келмоқда.  

Минҳожиддин Мирзо  1999 йил “Шуҳрат” медали, 2002 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.  

Адабий анжуманда устоз ижодкор Минҳожиддин Мирзонинг серқирра ва самарали меҳнат фаолияти, ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида батафсил сўз юритилди.  

Устоз ижодкор мамлакатимизда адабиёт аҳлига қаратилаётган чексиз эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.  

Н.Усмонова, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга ёр, Ватан анга ёр ижодкор