Ватанга хизмат – шарафли бурч
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига қабул қилинган 1-босқич курсантлари учун “Ватанга қасамёд” тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда академиянинг Умумқўшин факультетига қабул қилинган 230 нафар ва Ҳарбий тиббиёт академиясининг 17 нафар ёш курсантлари “Ватанга қасамёд” қабул қилди.
Улар давлатимиз тимсоли бўлмиш муқаддас байроқни ўпиб, Ватани олдидаги бурчини ҳалол бажаришга, виждони, ор-номуси ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентига бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртининг юксак ишончини оқлашга онт ичди.
[gallery-8919]
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, бу – ҳарбий таълим ва фан маскани ҳисобланиб, Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан “Миллий ифтихор, бурчга садоқат ва жасорат” шиори остида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Айни кунларда академияда Умумқўшин, Ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қўшинларига кадрлар тайёрлаш, Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети ва Ички ишлар вазирлиги ҳарбийлашган бўлинмалари мутахассисларини тайёрлаш каби 17 та кафедра фаолият юритмоқда.
Маросим сўнгида тадбир қатнашчилари учун бадиий чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА