Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими аъзоси бўлган марғилонлик шахсга суд ҳукми ўқилди. Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010-2012 йилларда Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтда мазкур диний оқим таъсирига тушиб, унинг аъзоси бўлган. Фарғона шаҳрида акаси ва бир қатор шахслардан иборат оқимнинг “жамоати”ни ташкил қилган. Унинг йиғилишларида фаол иштирок этиб келган. Йиғилишларда “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими тарафдорлари ҳамда бошқа диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар, видео ва роликлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда “Исломий давлат” қуриш, Сурия ва бошқа араб давлатларига ҳижратга чиқиб, “жиҳодий” урушларда иштирок этиш, “шаҳид” бўлишни мақсад қилган. Шунингдек, у 2014 йилда Туркияда бўлиб турган акаси билан ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиқиб, унинг даъвати асосида “жиҳодий” урушларда иштирок этиш ва шу йўл билан биродарларига ёрдам бериш мақсадида Россиядан Туркияга ҳижрат қилган. У ерда акаси билан бирга оқим аъзоларига маблағ жўнатиб, уларни Сурияга жиҳодга чиқариш билан шуғулланиб келган. Шунингдек, у Москвада ҳам бир гуруҳ ўзбекистонликларни “жамоат” йиғилишларига жалб қилиб, уларни “жиҳод” қилишга даъват қилиб келганлиги маълум бўлди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан у ташкил қилган “жамоат” аъзоларининг уйидан диний оқимга тегишли, мамлакатимизда тақиқланган материаллар далилий ашё сифатида олинган. 2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан диний оқим аъзоси қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Суд ҳукми билан А.Абдураҳмоновга 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга хиёнат ҳеч қачон кечирилмайди