Ватанни севиш, унга садоқат билан хизмат қилиш, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш – Янги Ўзбекистон ёшлари зиммасидаги шарафли ва масъулиятли бурч.

Шу эзгу мақсад йўлида “Янги Ўзбекистон” мажмуасидаги Мустақиллик монументи пойида Ички ишлар вазирлиги Академиясига ўқишга кирган ёшлар тантанали қасамёд қабул қилди.

Ички ишлар вазири, соҳавий хизматлар ва Академия раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, қатор давлат органларидан меҳмонлар, соҳа фахрийлари, битирувчиларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда маросимнинг мазкур масканда ўтказилишида ўзига хос юксак маъно мужассамлиги қайд этилди. 

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишдаги ютуқлар, замонавий билим ва малакага эга кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Илму маърифатнинг бешиги саналган табаррук заминимиздан дунё цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар, миллий давлатчилигимиз илдизларига асос солган жаҳонгир саркардалар, истиқлол йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар етишиб чиққанини ўсиб келаётган авлод вакиллари билиши ва уларга муносиб бўлишга интилиши зарур. Янги Ўзбекистоннинг истиқболи сифатида ҳаётга кириб келаётган ёшларимиз илми, мардлиги билан буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиши, юртимизга дахлдорлик ҳисси билан яшаб, ватанпарварлик фазилатларини амалда намоён этишлари керак. 

Академияга қабул қилинган йигит-қизлар Ватанга ва халққа садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишга қасамёд қабул қилди.

Айтиш жоизки, жорий йилда академия курсантлари сафига қабул қилинган ўғил-қизларга бошланғич касбий ва жанговар-жисмоний кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-дала шароитида машғулотлар ташкил этилди. 

Улар «Тезкор-қидирув фаолияти», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти», «Эксперт-криминалистика фаолияти», «Жазони ижро этиш фаолияти», «Ташкилий-штаб фаолияти», «Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш», «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» ҳамда «Терроризмга қарши курашиш фаолияти» йўналишларига бўлинган ҳолда ўқишларини давом эттиради.

Тантанали тадбирда ўқишдаги ютуқлари билан тенгдошларига намуна бўлаётган иқтидорли курсантлар “Жалолиддин Мангуберди” номидаги махсус стипендия билан тақдирланди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга садоқат қасамёди қабул қилинди