Аввал хабар берганимиздек, “30 июль - Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар ва Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлидан 30 августгача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси эълон қилинганди. Акция доирасида Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Корея Республикасидаги депортация марказларида бўлиб турган аёллар ва болаларни Ватанга қайтариш кўзда тутилган.

4 август куни Тошкент халқаро аэропортида Туркия Республикасида оғир шароитда қолган ва ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан мамлакатимизга олиб келинди. 

- Мен Туркияда ишсиз, пулсиз ва ёрдамсиз қолдим. Ватанга қайтишни истардим, аммо имкониятим йўқ эди. Шунда хайрия акцияни эшитиб, Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонасига мурожаат қилдим. Улар мен билан дарҳол боғланишди, ҳолатимни ўрганишди ва қайтишимга ёрдам беришди”,- дейди фарғоналик Азизбек Ҳожиматов кўзларида миннатдорлик ёши билан.

Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларни қабул қилиш жараёнида уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан кўздан кечирилди. Давлат томонидан бепул тиббий хизматлар, ҳуқуқий маслаҳат ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда. Консуллик муассасалари ёки Миграция агентлиги ваколатхоналари хулосаси асосида чет элда оғир молиявий аҳволда қолган фуқароларни Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда. Маълумот ўрнида айтиш керакки, элчихона ва консулликлар — 7 августга қадар, хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайдилар ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этадилар.

15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборадилар. Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилган рўйхат асосида 1-3 иш куни ичида авиачипталар харид қилинади. 

Фуқаро миграция агентлигига тўғридан -тўғри мурожаат қилса агентлик ходимлари 1-2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кун муддатда йўл чипта билан таъминлайди.

Маҳаллий ҳокимликлар, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ватанга қайтарилган фуқароларнинг руҳий, ижтимоий ва иқтисодий мослаштириш ишларини амалга оширади. “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси — хорижда оғир шароитда қолган фуқароларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган инсонпарварлик ташаббусидир. Ушбу акция орқали давлатимиз ҳар бир фуқароси, айниқса аёллар ва болалар қаерда бўлишидан қатъий назар давлат ҳимоясида эканлигининг амалдаги исботидир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DANwlUksLMo" title="“Vatanga qaytarish” aksiyasi davom etmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанга қайтариш” акцияси давом этмоқда (+видео)