Ўзбекистон Республикаси ҳарбий авиация институтида мусаффо осмон, олийжаноб ва танти халқ, шонли тарихга эга Ватан олдида қасамёд қилиш учун кўплаб йигитлар сафга тизилди.
Ота-оналар, фахрий меҳмонлар, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларидан ташриф буюрган вакиллар навқирон юрт посбонларининг келгусидаги хизматларида букилмас ирода ҳамда улкан зафарлар тилади. Ҳарбий блок чиқишлари, маданият ва санъат намоёндаларининг байрамона куй-қўшиқлари меҳмонларга хуш кайфият бағишлади.
Аскарларнинг Ватани олдидаги қасамёди ота-оналарнинг юзидаги қувонч ва жажжи қалб эгалари бўлмиш ёшларнинг кўзидаги ишонч билан янада мустаҳкамланди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири