Термиз шаҳридаги Санъат саройида “Ватан манзумаси” маданий-маърифий кечаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Маданият вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, давлат ва жамоат ташкилотлар ҳамда куч тузилмалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ёш авлодни она Ватанга, ўз миллатига содиқ, ватанпарвар, эртанги кун учун масъулиятни теран англайдиган инсонлар этиб тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу кеча шеърият, куй ва наво, саҳна асарлари уйғунлигида ўзгача шукуҳ касб этди. 

[gallery-17861]

Ўзбек шеърияти намояндалари – Эркин Воҳидов, Саъдулла Ҳаким, Ҳалима Худойбердиева, Маҳмуд Тоир ижодига мансуб Ватан ҳақидаги шеърлар Гулжамол Асқарова, Муҳаммадали Ғаффоров, Ситорабону Шомуродова, Нозима Ҳабибуллаева томонидан маромига етказиб ўқилди. Тадбирда она Ватан, тинч ва осуда ҳаётимизни ўз жонидан азиз билган мард ҳарбийларнинг табаррук хотираси ёдга олинди. 

Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ашула ва рақс ансамблларининг чиқишлари даврага кўтаринкилик бағишлади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга муҳаббат мадҳ этилди