Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов Қибрай туманидаги 4-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

...Чор-атроф байрамона безатилган, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали сафланиш ташкил этилган. Ота-оналар, маҳалла фахрийлари, нуронийлар ҳам шу ерда. Юракларни жунбушга келтириб биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. Ҳамма синф хонасига ошиқади. Биз журналистлар билан бўлажак дарс жараёни ҳақида суҳбатлашиб турибмиз, кимдир интервью олаяпти.

Шу пайт тиғиз одамлар орасида бошқача бир тараддуд пайдо бўлди. “Келишди, келишди”, деган сўзлар қулоққа чалинди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов мактабга йиғилган ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари билан салом-аликдан сўнг, синфхонага йўл олди.

Мактабнинг юқори синф ўқувчилари вилоят раҳбарининг Ватан тараққиёти, унинг истиқболи, юртимиз ва жаҳондаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазият, бунда бизнинг ўрнимиз қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрларини қизиқиш билан тинглади.

Шу жойда кўнглимга келган бир фикрни дангал айтай. Рустам Холматов қишлоқ хўжалиги бўйича кучли мутахассис. Бу мавзуда соатлаб тўхтамай гапириши мумкин. Ғўза парвариши дейсизми, суғориш ишларими, алмашлаб экишми, навчиликми, хуллас бу соҳада у иштиёқ билан тушунтириш бера олади. Бир неча амалий семинарларда бунга гувоҳ бўлганман, нималарнидир ўрганганман. Лекин мактабда дарс бериш, қолаверса, ўқувчилар учун мослаб фикр айтиш бошқа масала. Бунга алоҳида ёндашув ва педагогик иқтидор керак. Аудитория диққатини ушлаб туриш учун муайян методологик билимлардан бохабарлик талаб этилади. Ўқитувчилар оиласида катта бўлганим, қолаверса, ўзим ҳам ўқитувчи бўлганим учун масаланинг мана шу жиҳатидан кўнглимда озгина хижиллик бор эди.

Йўқ, мутлақо янглишибман. Гоҳи монолог, гоҳи диалог тарзида давом этган биринчи дарс кўз ўнгимда вилоят ҳокимининг яна бир қиррасини намоён қилди. Ўз раҳбаримга бўлган ҳурматим ортди.

Ушбу дарсни тинглаш асносида Президент ислоҳотларининг яна бир жиҳатини англагандек бўлдим. Гап шундаки, яқиндагина капитал таъмирдан чиққан мазкур мактабнинг ўқувчилари “Вилоят ҳокими бизга дарс ўтармиш”, деган миш-мишларни эшитган заҳоти ҳушёр тортгани, ҳоким билан учрашув, бўлажак дарс жараёнини ўйлаб, орзиқиб қўйгани шундоқ сезилиб турар эди.

Негаки, мамлакатимизда иқтисодий жиҳатдан энг салоҳиятли вилоятнинг раҳбаридан бевосита дарс олиш, унинг шогирди бўлиш ўқувчига алланечук фахр бағишлайди, масъулият юклайди.

Сир эмаски, ёшлик юксак орзу-идеалларга бурканган фасл. Бугун тийрак кўзларини Рустам Холматовга тикиб, унинг сўзларини жон қулоғи билан тинглаб ўтирган ёшлар, таъбир жоиз кўрилса, орзу билан юзлашаётгандек бир мамнун, кўтаринки кайфиятда, катта ҳаяжон билан илк сабоқни олди.

Дарров мени раҳбарига қуюқ тавозе кўрсатишда айблаётганларга айтаманки, кўз олдимда шундай тарихий воқеликлар содир бўлаётганда жим ўтириш, қуруқ ахборот беришдан тийилганимни бошқача тушунманглар, илтимос. “Орзу билан юзлашиш”, деганда эса мен Рустам Холматовнинг шахсини назарда тутмадим. Вилоят ҳокими, деган юксак мақомни назарда тутдим.

Хуллас, роппа-роса 45 дақиқа ўтди. Қўнғироқ чалинди дарс тугаганини билдириб. Синфхонада эса жимлик. Ҳоким гапираяпти, ёшлар жим эшитаяпти.

Мен эса бу манзарани бир журналист ва ўқитувчи касбига томир-томиригача эш бўлган инсон, сўзловчининг матбуот котиби сифатида алоҳида қониқиш билан тингладим. Дарсхонада вилоят раҳбари билан ўқувчилар эмас, шу бугундан бошлаб қадрдон устоз-шогирдга айланган бир жамоа турганини кўриш ниҳоятда ёқимли барибир...

Дарс пайтида ён дафтаримга айрим иқтибосларни қайд этиб қўйдим. Ушбу мақолани ўқувчилар учун ҳам Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи дарсидаги ўзимга қизиқ ва ўйловли туюлган мулоҳазаларни қуйида ҳавола қиламан.

1. “Ўзини бошқара олмаган инсон – худбин инсон”.

2. “Миллат байроғини шунчаки қўлда кўтариб юриш учун ҳам ор-номус, андишали одам бўлиши керак. Уни дунё миқёсида баландга кўтариш учун эса фақат ва фақат илм керак, билим керак”

3. “Оққўрғонда ишлаганимда кўрганман. Бир оила бўлар эди. Уларнинг боласи далада мол боқарди, далада ишларди, лекин болакай қўлида китоби билан юрарди, ўқирди. Унинг бир қўшниси бўларди. Шу қўшнининг боласини тагида машина, егани олдида, емагани ортида, юриши алламбало, ҳол сўрасанг, гапининг тайини йўқ. Хуллас, орадан вақтлар ўтиб китоб қўлтиқлаган бола таниқли олим бўлди. Наригиси эса дом-дараксиз, нима иш қилаётганини ҳеч ким билмайди. Хуллас, гап шароитда эмас, иштиёқда”.

4. “Мақсад сари интилишдан қайтмаслик керак. Университетга ўқишга тенгдошларимдан олти йил кечикиб кирганман. Орада икки йил армияга бориб келдим. Еттинчи йили кирдим ўқишга. Лекин кирдим. Ўша жойга, ўша факультетга. Қайтмадим. Сизлар ҳам мақсад сари дадил боринглар, қайтманглар. Гоҳида аламли мағлубиятлар кишини тоблайди. Менинг ҳаётимда бунақа жуда кўп бўлган...”

5. “Тақдирингиз, келажагингиз ҳозир, шу кунларда ҳал бўлаяпти. Буни ёддан асло чиқарманг. Ҳаммаси ҳаракатингизга боғлиқ – ёки эл фарзанди, буюк олим бўласиз ёки ҳеч кимга кераги бўлмаган, қорин дардида яшайдиган одам бўлиб ўтиб кетасиз дунёдан. Ким бўлишни ўзингиз танланг! Орзу қилишни ўзи кам, ўқимоқ керак”.

7bb7e55d0d572496d5518.jpg

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга миллий ғурури баланд, билимли ёш кадрлар керак...