Шу кунларда хорижий мамлакатлардаги ватандошларнинг фарзандлари учун Тошкент вилоятида “Анор” лойиҳаси бўйича ёзги дам олиш оромгоҳи фаолият юритмоқда. Унда АҚШ, Испания, Франция, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидаги 45 нафар ватандошларнинг фарзандлари ҳордиқ чиқармоқда. Улар учун бу ерда барча шароит яратилган ва турли ижтимоий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Маънавият фестивали” ўтказилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда асосий эътибор хориждаги ҳамюртларимиз қалбида юрт билан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлаш, у ерда туғилиб ўсаётган фарзандлар орасида миллий қадриятларимиз ва она тилимизни кенг тараннум этишдир. 

[gallery-18724]

– Фарзандим Францияда улғайгани сабабли, она тилимизни билмас эди, – дейди Франциядаги ”BAHOR” бренди асосчиси, ватандошимиз Навбаҳор Ханиязова. – Оилада имкон қадар ўзбек тилида гаплашишга ҳаракат қилдим. Атрофида бошқа тилда сўзлашувчилар кўп бўлганлиги учун тилни тўлиқ ўргатишга эришмадим. Оромгоҳга таклиф этишганда, тил ўргатиш учун яна бир имконият деб билдим. Адашмаган эканман. Қизим билан телефон орқали мулоқот қилганимда унинг “Ассалому алайкум, онажон” деган жумлаларни эшитиб, кўзимга ёш олдим. Лойиҳа ташаббускорлари Фондга ўз миннатдорлигимни билдираман. 

Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари Шаҳло Аҳророва, Дилшод Ражабов, актёр Меҳмонали Салимов, хонандалар Адолат Исмоилова ва Бекзод Эшонов ҳам қатнашиб, ёшларга ўз тилакларини билдирди. Қизиқарли савол-жавоблар, викториналар ўтказилиб, болаларга бадиий китоблар тақдим этилди. Жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар, маънавий-маърифий суҳбатлар болаларга завқ бағишлади. Учрашувдан сўнг ватанга муҳаббат, серқуёш юртимизнинг жозибаси ҳақида ҳикоя қилувчи “Қуёш таъми” фильми намойиш этилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватандошлар фарзандлари оромгоҳда