Бир гуруҳ хорижлик ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзолигига қабул қилинди. Шу муносабат билан ташкил этилган маърифий анжуманга адабиёт аҳли, чет эллик ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Президентимизнинг мамлакатни равнақ топтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлари билан Ватанимиз шундай юксак марраларга эришаётганини таъкидлади. 

– Халқимизнинг истибдод йилларида чеккан азоблари, ранжу аламларининг мукофоти сифатида бугун юртдошларимиз кўнглига йўл топиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда, – деди Сирожиддин Саййид. – Ўзбек тили, Ватан адабиёти фидойиларининг, жаҳон миқёсида адабиётимизни тарғиб этаётган ижодкорларнинг эл-юрт олдидаги қарзи кўп ҳали. Бугунги янгиланиш жараёнларини борича ифодалаш, рост сўзни айтмоқлик чин ижодкорлик бурчимиздир. Қайси мамлакат бўлмасин, ўзбек адабиётидан намуналар нашр этилаётгани албатта бизга етиб келади. Уюшмага Анор муаллимдек жаҳонга машҳур қаламкашларнинг ташрифи анъанага айланган. Адабиёт доим эзгуликка, маърифатга хизмат қилмоғи даркор. 

Тадбирда эътироф этилганидек, мамлакатимизда адабиёт ва ижод мактаблари самарали фаолият кўрсатмоқда. Республика ёш ижодкорларнинг Зомин семинари, адабиёт байрамлари, китобхонлик ҳафталиклари, “Маърифат улашиб” ижодий лойиҳалари, туркий давлатлар адиб ва шоирларининг учрашувлари, халқаро ижодий форум ва анжуманлар, шеърият фестиваллари мунтазам ўтказилмоқда. Буларнинг бари адабиёт аҳли, мамлакатимиз ижодкор ёшлари томонидан катта қизиқиш ва эътибор билан кутиб олинмоқда. 

[gallery-18826]

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзбек адабиётини хорижда тарғиб этиш, халқлар ўртасида дўстликни, адабий ришталарни мустаҳкамлаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлари учун Анор муаллим (Анор Расул ўғли Рзаев), Рамиз Асқар каби озарбайжонлик ижодкорлар Ватанимизнинг юксак мукофотларидан бири – “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди. 

Анжуманда бир гуруҳ хорижлик адабиёт заҳматкашларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди. 

– Бу кунларни жуда кўп йиллардан буён орзиқиб кутаман, – деди Собир Сайхон (Туркия). – Яратганга шукр, Ватанни кўрсатди. Орзуларим рўёбга чиқди. Ишончим комилки, Ўзбекистон бундан-да жадал равнақ топади. Гарчи шоир бўлмасам-да, кўп йиллар аввал юрт соғинчида “мозоримга Ватан тупроғин сочинг, дўстлар” деган сатрлар билан шеър ёзгандим... 

– Бизнинг театр 1918 йилда ташкил этилган, – деди Қирғизистондаги ягона ўзбек театри – Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри директори Аъзам Абдураззоқов. – Ўтган йили Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан театримиз биноси капитал таъмирланди. Адабиётга, ижод аҳлига кўрсатаётган юксак эътибор учун чин юракдан миннатдорлик билдираман. 

– Сизларга қардош Озарбайжондан кўп саломлар келтирдим, – деди озарбайжонлик ижодкор Ҳуромон Муродова. – Боболаримиз азалдан дўст, қадрдон бўлиб келганлар. Кейинги йилларда адабиёт соҳасидаги ҳамкорлигимиз мутлақо янги ривожланиш босқичига чиқди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлганимдан ғоят фахрланаман. 

Тадбирда Собир Сайхон (Туркия), Ҳуромон Муродова (Озарбайжон), Ҳасан Ёрбобоев (Тожикистон), Абдулвоҳид Алматов (Тожикистон), Файзулло Абдулазизов, Шодмон Жўраев (Тожикистон), Аъзам Абдураззоқов (Қирғизистон), Юсуф Расул (Швеция) каби бир гуруҳ хорижлик ижодкорларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг гувоҳномалари топширилди. Меҳмонларга мумтоз адабиёт намуналаридан иборат тўпламлар, эсдалик совғалари туҳфа этилди. 

Назокат Усмонова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан тупроғини кўзга суртганлар 