Хоразмлик ёшлар орасида ватанпарварлик руҳини ошириш, ҳарбий тайёргарликни кучайтириш ва жисмоний чиниқишни тарғиб қилиш мақсадида янги тартибда ташкил этилган ҳарбий-маъмурий сектор кубоги учун ўтказилган ҳарбий-спорт мусобақаси ана шундай номланди.

Мусобақанинг вилоят босқичида барча туманлардан умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан сараланган “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари иштирок этишди. 

– Ҳар бир жамоа ўзининг байроғи ва ҳарбий дала кийими билан майдонга чиқди, – дейди вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Мамажонов. – Ҳарбий эстафета ёшларнинг тезкорлик, аниқлик ва координация қобилиятларини синовдан ўтказди, Қуролни йиғиш, газ ниқобини тўғри тақиш, ярадорни эвакуация қилиш каби вазифаларни бажараётган ёшларнинг ҳар бир ҳаракати улкан масъулиятни ҳис этишининг яққол исботи бўлди. 

Мураккаб сценарийлар асосида тузилган мусобақа саҳналари ҳақиқий ҳарбий ҳаётнинг бир бўлагидек намоён бўлди. Ҳарбий жанговар техникадан ярадорни олиб чиқиш ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатиш машқи ёшларни чинакам ҳарбий фидойиликка ўргатди. 

[gallery-23293]

Жисмоний бардамликни синовдан ўтказувчи синов – махсус тўсиқлар йўлагидан ўтган иштирокчилар, гранатани аниқлик билан улоқтириш ва нишонга бехато зарба беришда ўз маҳоратини намоён қилишди. Турникда тортилиш, пресс машқлари орқали куч ва бардош синовдан ўтди. 

Жасорат кўрсатиш учун нафақат жисмоний, балки интеллектуал тайёргарлик ҳам бўлиши лозим. Тест шаклида ўтказилган “Саркардалар тарихи билимдони” шартида Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ саркардалар ҳаёти бўйича билимлар синовдан ўтказилди. Мусобақалар Урганч гарнизони вакиллари ва тажрибали ҳарбий мутахассислар томонидан очиқ ва шаффоф баҳоланди. Ҳар бир жамоанинг натижаси аниқ мезонларга асосан белгиланди.

– Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий йўналишга қизиқтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Урганч шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби чақириққача бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Муродбек Қурёзов. – Мактабимизда ҳарбий ватанпарварликка асосланган, замонавий кўринишда жиҳозланган ҳарбий- ватанпарварлик синфларида ўғил-қизларга мунтазам равишда ҳарбий билим ва кўникмалар бериб борилмоқда. 

Мусобақанинг энг юқори натижаларини қайд этган Хонқа тумандаги 22- умумтаълим мактабининг “Ватанпарварлар” жамоаси “Ҳарбий-маъмурий сектор” кубоги билан тақдирланди. Шунингдек, барча фаол иштирокчилар дипломлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

Тадбир доирасида ташкил этилган концертлар, миллий чолғулар ва мотивацион чиқишлар иштирокчилар ва меҳмонларга ҳақиқий байрамона кайфият улашди.

Дарҳақиқат, "Ҳарбий-маъмурий сектор кубоги” – бу шунчаки мусобақа эмас. Бу – Ватан посбонларини тарбияловчи мактаб, юрт тинчлиги учун фидойиликка тайёр авлодни камолга етказувчи майдон. Ғолиблик эса руҳий ва жисмоний жасоратнинг юксак тимсолидир.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватан таянчи” – кучли ирода, ҳарбий жасорат мактаби