Инсон туғилар экан, унинг киндик қони томган тупроқ асл Ватани бўлади. У шу тупроқда, таъбир жоиз бўлса, илдиз отади, бўй чўзиб, камолга етади.

Ўз тупроғини муқаддас билиб, унга меҳр берган, уни гуллатган одамларни шу замин ҳам улуғлайди. Бундай кишилар эл аро обрў-эътибор топади.

Аксинча, ўз тупроғининг қадрига етмайдиганлар ҳам орамизда учраб туради. Улар ўз юртини ёмонлаб, ўзга юртлардан бошпана қидирадиган кимсалардир. Қисқаси, ўз Ватанидан кечиб, ўзга юртлардан ҳаловат қидириб кетган, аммо барчаси хомҳаёл эканини кейин англаган, бироқ ортга қайтишга йўл топа олмаётганлар, юрт тупроғига зор бўлиб, дунёни тарк этаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ватанини ташлаб кетган кишилар нима бўлганда ҳам шу юрт фуқароси бўлгани учун ҳам уларни Ватан ташламайди. Зеро, Ўзбекистоннинг Бош Қомусида эътироф этилганидек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Конституциямиз қабул қилинган сана мамлакатимизда кенг нишонлаётган бир пайтда Сурия давлатидаги жанговор ҳаракатлар кетаётган ҳудудлардан 98 нафар ватандошимиз мамлакатимизга олиб келингани юқорида қайд этилган қомусий кафолатнинг амалдаги натижасидир.

“Меҳр-3” гуманитар операцияси доирасида юртимизга олиб келинганларнинг 25 нафари аёл, 73 нафари бола бўлса, шундан 14 нафари чин етим ҳисобланади.

Давлатимиз инсонийлик нуқтаи назаридан ўз ҳимоясига олган бу аёллар ва болалар антисанитар ҳолатда, очарчиликда, тиббий ёрдам ва бошқа хизматлар бўлмаган қийин шароитда ҳаёт кечирган. Махсус хизматлар вакиллари уларнинг бундай оғир шароитини ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўриб йўлга отланган эди. Ўзбекистондан олиб борилган иссиқ кийим-кечак ва бошқа зарур воситалар ночор аёллар ва болаларнинг жонига ора кирди.

Юқорида юртидан кечиб кетганлар ҳақида фикр юритган эдик. Бу фикр шаксиз мана шу ожизаларнинг турмуш ўртоқлари, норасидаларнинг оталарига тааллуқли. Улар нафақат ўзларини, балки аҳли аёлию болаларини мана шундай мушкулотга дучор этган.

Хабарингиз бор, “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” гуманитар операциялари давомида 220 нафар аёллар ва болалар мамлакатимизга қайтарилган.

Ҳар сафар мана шундай операциялар амалга оширилганда буни қоралайдиганлар ҳам учраб туради. Лекин тақдирнинг аччиқ синовига ўзининг ихтиёрисиз, ё турмуш ўртоғи, ё ака-укаси туфайли дучор бўлган аёллар ва болаларга шафқат назари билан қарай олиш олижанобликдир. Ахир бошқа мамлакатда бошқа миллат вакили таҳқирланса ҳам одамнинг юраги ачишади. Қаердадир ўзбекистонлик шу аҳволда бўлишига томошабин бўлиш инсофдан бўлмаса керак?

Ўз номи билан меҳрни, шафқатни, инсонийликни ўзида мужассам этган “Меҳр-3” операцияси туфайли 98 нафар ватандошимиз ўзлари соғинган, илҳақ бўлган Ватан тупроғига қадам қўйди. Бу умид қадами, ҳаётга, эртанги кунга, она юртига ишонч қадами ҳамдир.

Улар жамиятимизнинг тўлақонли аъзолари бўлиши, келгусида юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Шу ўринда шоира Зулфия Мўминованинг Ватан билан боғлиқ бир шеъридаги мисраларни ёдга олсак ўринли бўлади. Гарчи шеър болалар уйининг болаларига бағишланган бўлса ҳам ҳозирги замон, ҳозирги ҳодисалар нуқтаи назаридан қуйидаги сатрлар катта маъно-мазмунга эга:

Тарих ортиб қўлтиқтёқларига

Фақат у кўзингни ёшлаб кетмайди.

Ёпишмасанг ҳамки оёқларига

Ватан, ватан сени ташлаб кетмайди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ташламайди