“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам”
Бухорода “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг асосий мақсади мамлакатимизнинг барча ҳудудларида илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган ва юқори натижаларга эришаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантиришдир. Шунингдек, истеъдодли ва ташаббускор ёшларнинг ушбу соҳалардаги салоҳиятини намоён қилиши, юқори натижаларни қўлга киритиши, янги ташаббуслар билан чиқиши учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, муносиб даромад олиши учун янгича фикрлаш ва етарли кўникмага эга бўлишини таъминлашдан иборат.
[gallery-14738]
Иштирокчилар “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика”, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишларида ғолиблик учун баҳслашди.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни муносиб баҳолаб борди.
Тадбирда фаол иштирок этган ва турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга қимматбаҳо совға ва дипломлар, китоблар топширилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов(сурат),
ЎзА мухбирлари