Ватан манзаралари рангтасвирларда акс этганда
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Валерий Кузнецовнинг "Она юрт жамоли" номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг 60 дан ортиқ рангтасвир ишлари намойиш этилди.


Тадбирда қайд этилганидек, Валерий Кузнецов ўз асарларида меъморий ёдгорликлар ва ландшафт жанрини тасвирлашда классицизм ва импрессионизм анъаналарини ҳамда ўз тасаввурини акс эттирувчи абстракцияларни қўллайди.
Унинг ижоди Ўзбекистон этнографиясининг ташқи кўриниши ва тарихий хусусиятларини идрок этиш динамикаси билан ажралиб туради. Айнан шу пайтдаги манзарани ёдда қолдириш ва уни тасвирлаш ҳамда томошабин илғаб улгурмаган гўзалликни етказиш - рассом олдига қўйган энг муҳим мақсад.


Кўргазма жорий йилнинг 3 февралигача давом этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА