Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб атоқли ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 71 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида халқимизнинг суюкли шоири таваллуд  топган кун муносабати билан адабий-маърифий анжуман ташкил этилди.  

Тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда халқимиз қалбидан чуқур ўрин олган шоир Муҳаммад Юсуф хотирасига ҳурмат ва эъзоз кўрсатиш борасидаги амалий ишлар янгича маъно-мазмун билан бойигани таъкидланди.  

Муҳаммад Юсуф шеърлари Ватан, истиқлол, халқимиз, она-табиатга чексиз меҳр-муҳаббатга лиммо-лим экани билан ғоят қадрли. Содда, самимий, дилкаш бу шеърият ҳар бир китобхоннинг қалбидан қайнаб чиққан изтиробларни, энг покиза ва беғубор туйғуларни ифода  этгани билан аҳамиятли.  

–  Адиблар хиёбони миллатнинг ори, ғурурини кўтарадиган, шаънини юксалтирадиган, улуғ зотларнинг руҳлари кезиб юрадиган табаррук масканга айланди, - деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид. – Навоий бобомизнинг ҳайкалларига шунчаки бориб бўлмайди. Ул сиймонинг ижод намуналаридан ёд олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлгани каби, Муҳаммад Юсуф ҳайкали пойига ҳам унинг Ватан, ҳуррият, халқимизни ардоқловчи шеърларини ёд олиб келиш ёшларнинг бурчидир. Зеро, унинг шеърлари она-диёримизга бўлган муҳаббатни янада юксалтиради.

–  Дарҳақиқат, кейинги йилларда шоир ижодини ўрганишга оид ишлар ҳажми янада ортди, - деди Муҳаммад Юсуфнинг умр йўлдоши Назира Ас-Салом. – 2001 йилдан буён мамлакатимизда, айниқса, Андижонда апрель ойида катта шеърият сайли бўлиб ўтади.  

Пойтахтимиздаги ушбу сўлим масканда шоирнинг сиймоси акс этган ҳайкал қад ростлади. Бу ер энди шеърият мухлислари учун шоирни ёдга оладиган мўътабар гўшага айланди. Олий ўқув даргоҳлари, хусусан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида шоир ижодини ўрганиш, тарғиб этиш борасида ҳам кўплаб ибратли ишлар олиб борилмоқда. Илғор талабалар учун Муҳаммад Юсуф номидаги махсус стипендия жорий этилди. Буларнинг барчаси шоир хотирасига кўрсатилаётган улкан эътиборнинг намунасидир.  

Адабий тадбирда мазкур олий ўқув даргоҳининг бир гуруҳ педагоглари ва фаол талабалари махсус кўкрак нишон билан тақдирланди.  

Тадбирда талаба-ёшлар томонидан “Муҳаммад Юсуф – Ватан куйчиси” деб номланган адабий-мусиқий композиция намойиш этилди.  

Анжуман иштирокчилари шоир ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шу куни Адиблар хиёбонида Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган бир қатор мушоиралар, адабий тадбирлар ўтказилди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан, истиқлол, маърифат куйчиси