Ватан ҳимоячиларига бағишланган фильмлар тақдимоти
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида бир нечта бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг премьералари бўлиб ўтди.
Тинчлигимиз ва осойишталигимиз посбонларига бағишланган бир қатор янги фильмлар томошабинларда катта таассурот уйғотди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда Миллий армиямизни ислоҳ этиш, ёшларни Ватанга содиқ инсонлар этиб камолга етказиш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари фаолиятига бағишланган “Aдолат“ бадиий фильми, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий авиация институти фаолиятига оид “Янги Ўзбекистон лочинлари“ ҳужжатли фильми, Қуролли кучлар Aкадемияси фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Улуғвор қалб билан қутлуғ сафларга“ ҳужжатли фильми, Aхборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти фаолияти акс эттирилган “Замонавий ҳарбий институти“ ҳужжатли фильми томошабинларга манзур бўлди.


Н.Усмонова, ЎзА