Жиззах политехника институтида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги бағишлаб тайёрланган видеоролик намойиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 

– Ватан ҳимоячиси деганда биз нафақат ҳарбийларни, балки юрт тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлида ҳалол меҳнати ва ватанпарварлиги билан ўз ҳиссасини қўшаётган барча инсонларни тушунамиз, – дейди Жиззах политехника институти ректори, техника фанлари доктори, профессор Алишер Усманқулов. – Бу байрам бутун халқимиз учун миллий ғурур, бирлик ва бирдамлик рамзидир. Ҳарбий соҳада фаолият юритиб бугун бизнинг жамоамизда фаолиятини давом эттираётган қадрли ҳамкасблар, биз сизлар каби мард ва жасур фахрий ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни шараф билан адо этиб, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, шоҳ ва шоир Бобур Мирзо сингари буюк аждодларимизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган Она юртимизнинг чинакам ватанпарварларини кўрамиз.  

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда Қуролли Кучларимиз сафларида ўз вазифасини астойдил бажараётган минглаб ҳарбийларимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Уларнинг мардонавор хизматлари, халқ тинчлиги йўлида кўрсатган жасорати ҳамда қатъий позицияси барчамиз учун ибратдир. Уларнинг бардоши ва шижоати туфайли Она юртимиз осмони мусаффо, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон.

Тадбирда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан институтда фаолият олиб бораётган фахрий ҳарбийлар ҳамда  “Қалқон” жамоаси аъзолари тақдирланди. Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби иқтидорли ўқувчилари томонидан Ватан ва унинг ҳимоячиларини мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси раққоса қизларининг миллий рақслари, олийгоҳ иқтидорли талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.  

Жаҳонгир ТУЛАКОВ,

ЖизПИ матбуот котиби – ахборот сиёсати

масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди