Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида шу муносабат билан ўтказилган тадбирда давлат ва жамоатчилик вакиллари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. 

Университет ректори Ғ.Ботиров Ўзбекистон байроғининг аҳамияти ҳақида гапириб, мустақиллик туфайли юртимиз ўз рамзларига эга экани, уларни ҳурмат қилиш, асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини қайд этди. 

Тадбирда иштирок этган Тошкент шаҳар суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими масъул ходими З.Қўзибоев Ватан байроғи халқимизнинг ғурур ва ифтихор тимсолларидан эканини таъкидлаб, уни эъзозлаш, тадбирларда доим баланд кўтариш зарурлигига тўхталди. 

Ўзбекистон байроғи мамлакатимизни дунёга танитишда муҳим роль ўйнаётгани, унга ҳурматсизлик қонун билан жавобгарликка сабаб бўлиши қайд этилди. 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими М.Улуғова, хонанда А.Ражабий сўзга чиқиб, байроғимиз муқаддаслиги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди, шеър ва қўшиқларидан намуналар ижро этди. 

Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан байроғини эъзозлаш ва баланд кўтариш керак 