Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Туркистон” (ҳозирги “Yoshlar ovozi”) газетаси фаолияти, 1980-1990 йиллар журналистикасига бағишланган “Вақтдан ўзган одамлар” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Адиб ва публицист Тўлқин Ҳайит қаламига мансуб мазкур китобда Ўзбекистоннинг истиқлолга эришуви арафасидаги журналистик мактаби, миллий журналистикамизнинг фидойи инсонлари, уларнинг машҳур материаллари ёзилиши тарихи ҳақида ўз даврининг энг номдор босма нашри бўлмиш “Туркистон” газетаси ва унинг аҳил ижодий жамоаси мисолида ҳикоя қилинади. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, “Адолат” газетаси бош муҳаррири, шоир ва публицист Ислом Ҳамро, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов ва бошқалар мазкур китоб миллий журналистикамиз учун жуда муҳим маърифий манба бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. 

[gallery-15839]

Дарҳақиқат, ҳозир журналистика соҳасида фаолият кўрсатаётган аксарият ижодкорлар учун “Туркистон” газетаси ўзига хос мактаб, изланиш, устозлардан сабоқ олиш, маҳорат майдончаси бўлган, десак айни ҳақиқатдир. Ўтган асрнинг 80-90 йилларида ушбу газета саҳифаларида чоп этилган энг залворли материаллар, танқидий-таҳлилий руҳдаги мақолалар, фельетонлар кенг жамоатчилик эътиборини тортган, жамиятда акс-садо берган, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этган. 

Самимий руҳда ўтган маърифий тадбирда “Туркистон” (“Yoshlar ovozi”) газетасининг заҳматкаш ижодкорлари босиб ўтган машаққатли ижод йўли, устозлар ибрати, ғайратли ёшлар шижоати ёдга олинди. Миллий журналистикамизга оид эзгу анъаналарнинг бардавомлигини таъминлаш юзасидан фикрлар билдирилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вақтдан ўзган одамлар” – заҳматкаш журналистлар меҳнатининг эътирофи