“Вақф” фондидан навбатдаги хайрия
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.
Жумладан, Туркиянинг Азиз Маҳмуд Ҳудойи вақфи билан ҳамкорликда ўтказилган хайрия тадбирида Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи юзта кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд оилаларга жами 21 миллион 600 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти топширилди.
[gallery-5882]
– Азиз Маҳмуд Ҳудойи вақфи билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Халқимиз орасидаги ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга кўмаклашиш йўлидаги бундай тадбирлар келгусида ҳам давом этади.
Довуд Абибуллаев,
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА