Самарқанддаги йўлларнинг носозлиги, тирбандлиги ва бошқа ноқулайликлар кейинги йилларда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама этилган мавзулардан бири бўлди.

Шаҳар ва унинг атрофидаги йўлларда олиб борилган реконструкция ва таъмирлаш ишлари аҳоли учун вақтинчалик бўлса-да қийинчиликлар туғдирди. Туризмни ривожлантириш мақсадида ҳамда йирик халқаро тадбирлар олдидан Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги кенг кўламли ишлар самараси бугун кўзга кўриниб қолди. Белгиланган ишлар босқичма-босқич якунланиб, кенг ва равон йўллар очилмоқда, ҳудуд обод бўлаётир. 

Жумладан, шаҳарнинг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари чорраҳасида тунель шаклидаги, М-39 автомобиль йўлида Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туризм марказини боғлаш мақсадида монолит усулида янги йўл ўтказгичлар қурилди. Бўстонсарой кўчасидаги Чашма ариғи устида галерея усулида кўприк қурилиб, кўча равонлашди. Умар Жўрақулов кўчасида – Шоҳизинда кўчасидан М-39 автомобиль йўлигача тўлиқ асфальт ётқизиш ишлари якунланди. Шунингдек, Имом Бухорий мажмуасига бориш йўлида – Оқдарё устида 130 пагонометрлик янги кўприк бунёд этилди.

– Тасдиқланган лойиҳалар асосида Самарқанд шаҳри ва унинг атрофида 95,4 километр автомобиль йўлларини таъмирлаш, 5 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 167,2 километр пиёдалар ва велосипед йўлакчалари қуриш, йўлларда 2156 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш режалаштирилган эди, – дейди Самарқанд вилояти автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Н.Санақулов. – Бугунги кунда 52,4 километрлик йўлларда таъмирлаш ишлари якунланди. Кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Самарқанд халқаро аэропорти ва Самарқанд туризм марказига олиб борувчи Ибн Сино, Бўстонсарой, Шоҳизинда, Уста Умар Жўрақулов кўчаларида сўнгги босқич асфальт қопламаси ётқизиш ишлари якунланди. Айни пайтда Афросиёб, Садриддин Айний, Регистон ва бошқа кўчаларда бу борадаги ишлар давом этмоқда. Яқин кунларда йўлларни асфальтлаш ишлари тўлиқ якунига етказилади. 

Ушбу ишларни амалга оширишда самарқандлик йўлсозлар билан бирга республика автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги 20 дан ортиқ бош пудратчи корхона ва 15 та ёрдамчи пудратчиларнинг 350 га яқин замонавий техникаси, бешта асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводидан самарали фойдаланилмоқда. Йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар давомида йўл четларида 54 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт ва буталар кўчати экилди. Бу ишлар айни пайтда ҳам қизғин давом этмоқда. 

Шаҳар йўлларида транспорт ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида замонавий, ақлли светафорлар ўрнатиш, видеокузатув мосламалари жойлаштириш ишлари давом этаётир. Янги йўлларга мос равишда бекатлар ҳам йўловчилар учун қулайликларга эга янгиларига алмаштирилмоқда. Яқин орада бу ишлар натижасида Самарқанд кўчалари бугунги кун талабларига мос тарзда замонавий кўринишга эга бўлади ва халқимиз ҳамда сайёҳларга узоқ йиллар хизмат қилади.

[gallery-7494]

Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири
А.Исроилов (сурати) 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ва ниҳоят, Самарқанд йўллари равон бўлмоқда