Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан юртимизда фаолият юритаётган ташаббускорлар ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020-2021 йилларда суғорилиши оғир лалми ер майдонларида 143 дона артезиан қудуғи қазилиб, 4 минг 150 гектар майдондаги саноатбоп токзорларда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Агентлик томонидан 89 дона артезиан қудуғи учун 10,6 миллиард сўм, 2 минг 952 гектар томчилатиб суғориш тизимига жами 24 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилиб, ўтган 2020 йилда республика ҳудудларида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 22,6 минг гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди. Шунингдек, 4,3 минг гектар майдондаги токзорлар реконструкция қилинди.

Жорий йилда республикамизнинг лалми ва фойдаланишдан чиққан 40 минг гектардан ортиқ майдонларида янги токзорлар барпо этилиб, 6,2 минг гектар майдондаги эски иқтисодий самарасиз токзорлар реконструкция қилинади.

Бу йил агентлик ташаббускорлар учун 144 та қудуқ қазилишига 17,3 миллиард ҳамда томчилатиб суғориш учун 51,5 миллиард сўм маблағ ажратишни кўзда тутган. Жорий йилда узумзорлар кўламини кенгайтириш учун жами 68,8 миллиард сўм маблағ ажратиш ва бу орқали ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узумзорлар кенгаймоқда