Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни узум плантацияларини кўпайтириш, виночиликни ривожлантириш, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни узум плантацияларини кўпайтириш, виночиликни ривожлантириш, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиб, тузилмаси янгиланмоқда. Раҳбарларга замон талабларига мос фаолиятни йўлга қўйиш, инвестициялар жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, экспорт ҳажмини ошириш ва жуғрофиясини кенгайтириш вазифалари юкланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти ҳам қайта ташкил этилиб, янги тузилмаси тасдиқланди ва раҳбарияти янгиланди. Узум плантацияларини кўпайтириш ва виночиликни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди.

Лекин мавжуд ҳолат рақамлар билан таҳлил қилинганда, тармоқда ўсиш деярли кузатилмаётгани аён бўлади. Масалан, тармоқдаги 62 ишлаб чиқарувчи субъект жорий йил биринчи ярмида 951 миллиард сўмлик вино ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Бу кўрсаткич мамлакат саноатининг атиги 1 фоизини ташкил этади. Юртимизда саноат 11 фоизга ўсган бўлса, мазкур тармоқда бу кўрсаткич бор-йўғи 0,9 фоиздан иборат.

Ароқ, вино, спирт, шампан виноси ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тушиб кетган. Жорий йилнинг биринчи ярмига оид кўрсаткичлар 2017 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда ҳам анча кам. Оқибатда маҳсулот ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилмаган. Бу муаммони бартараф этиш учун тармоқ раҳбарлари қувватдан фойдаланиш даражасини кескин тушириб юборган заводларни алоҳида ўрганиб, тегишли чоралар кўриши керак. Илгари тармоқ заводлари ўз қувватининг асосий қисмини яширин ишлаб чиқаришга йўналтирган ҳолатлар ҳам бўлган. “Иккинчи линия” деб аталган бу иллатнинг яна юзага келишига йўл қўймаслик лозим.

Ишлаб чиқаришда маҳсулотлар турлари миқдорининг мутаносиблигига эътибор берилмаяпти. Сўнгги 10 йилда ишлаб чиқарилаётган узум виноси ароқ ва ликёрга нисбатан 2,5-3 баробар камайиб кетган. Чунки бирламчи вино ишлаб чиқариш корхоналари 200 минг тонна узумни қайта ишлаб, 14 миллион декалитр виноматериал тайёрлаш қувватига эга бўлса-да, хомашё камлиги сабабли бу қувватларнинг атиги 15 фоизидан фойдаланилмоқда. Виноматериал тайёрловчи корхоналарнинг фақат 25 фоизи модернизация қилинган бўлиб, қолганларида ҳамон ўтган асрнинг 90-йилларида ўрнатилган ускуналар ишлатилмоқда. Шу боис қарийб 4 миллион декалитр тайёр қадоқланган вино маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 25 корхона 57 фоиз қувват билан ишламоқда.

Бунинг асосий сабаби винобоп токзорлар майдони ва ҳосилдорлиги кескин камайиб кетганидадир. Мамлакатимизда 73 минг гектар токзор мавжуд. Унинг 10 минг гектарида винобоп узум етиштирилади. Шундан “Ўзшаробсаноат” корхоналарига тегишли токзорлар 4,3 минг гектарни ташкил этади. Бу миқдор билан ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қоплаб бўлмайди. Шу боис жорий йил февраль ойида “Ўзшаробсаноат” корхоналарига 2021 йилгача винобоп токзорларни 10 минг гектарга етказиш вазифаси қўйилган эди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳозиргача фақат 390 гектарга винобоп узум кўчатлари экилган. Ҳокимликлар ажратган 6,8 минг гектар ер майдонининг 2,5 минг гектарида кузга бориб токзорлар ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Ҳосил, яъни хомашё камлигига “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги агрофирмаларнинг сусткашлиги ва лоқайдлиги ҳам сабаб бўлмоқда. 21 агрофирмага қарашли ер майдонларининг фақат 1,1 минг гектари токзор бўлиб, қолган 1,3 минг гектари умуман ўзлаштирилмаган. Бу фирмалар 2017 йилни 3 миллиард сўм зарар билан якунлаган.

Шуларни ҳисобга олиб, мутасаддиларга узумчиликни ва узумни қайта ишлашни кескин ривожлантириш, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янги қувватлар ташкил этиш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Дастурни тайёрлашда винобоп токзорлар ва замонавий кўчатхоналар ташкил этиш учун виночилик корхоналарига 10 минг эмас, 20 минг гектар ер майдони ажратиб бериш чораларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ароқ заводларига лицензия бериш шартлари қаторига винобоп токзорлар барпо этиш ва тайёр вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш талабини киритиш, “Ўзшаробсаноат” тизимидаги агрофирмалар фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, ўзлаштирилмаган ёки самарали фойдаланилмаётган ер майдонларини винобоп токзорлар ташкил этиш учун кластер усулида хусусий мулкдорларга бериш юзасидан манзилли чоралар ишлаб чиқиш зарур.

Янги ташкил этиладиган токзорлар ҳосилга кириши учун вақт керак бўлади. Уни бекор ўтказмасдан турли мевалардан вино, сирка ва сидр тайёрлашни йўлга қўйиш даркор. Шунда мамлакатимизда меванинг бир қисми қайта ишланмасдан нест-нобуд бўлишининг ҳам олди олинади. “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти хорижий тажриба ва ички имкониятларни ўрганиб, янги тайёрланадиган дастурга мевалардан вино ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий йилнинг ўзида ташкил этиш ва кейинги йилларда кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар қўшиши лозим.

Янги дастурга тармоқ экспортини кескин ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ҳам киритиш кераклиги қайд этилди. Негаки, мамлакатимизнинг ароқ-ликёр маҳсулотларига хорижда талаб катта эмас, тармоқ экспортининг асосий қисмини виноматериаллар ташкил этади. Биринчи ярим йилликда эса экспорт ҳажми атиги 9,6 миллион долларни ёки режанинг 85 фоизини ташкил қилган.

Маълумки, Ўзбекистонда жаҳон талаблари даражасидаги вино ишлаб чиқариш имконини берадиган Пино нуар, Шардонэ, Совиньон-блан каби узум навлари етиштирилмайди. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси уларнинг кўчатларини импорт қилишни тақиқлаган. Чунки бу филлаксера, яъни ток кўчатларини қуритиб юборадиган зараркунанда ҳашарот тарқалишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун мазкур навлар кўчатини эмас, қаламчасини келтириб, қатъий карантин шароитида кўчатхонада ўстириб, кўпайтириш керак. Шундан келиб чиқиб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига виночилик ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, сертификатланган узум навлари қаламчаларини олиб келиш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.

Йиғилишда соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш ишлари ҳам талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. “Ўзшаробсаноат” тизимидаги аксарият корхоналарда ускуналар эскирганига, виночилик ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш инвестиция киритиш учун энг қулай тармоқлардан бири эканига қарамай, айни пайтда ўзлаштирилаётган инвестицияларнинг атиги 0,5 фоизи шу соҳага тўғри келади. Жорий йилда ўтган йилга нисбатан 2 марта кўп – умумий қиймати 59 миллион долларлик 31 тармоқ лойиҳаси амалга оширилаяпти, лекин уларнинг қарийб ярми йил якунига қадар ишга тушиши даргумон.

Шунингдек, сусткашлик ва лоқайдлик туфайли тармоқ корхоналари томонидан соҳага оид бўлмаган йўналишларда амалга оширилаётган 101 миллион долларлик 21 лойиҳага умуман хорижий инвестиция жалб қилинмаган. Уларнинг 15 таси бу йил фойдаланишга топширилмасдан қолиши мумкин.

Мутасаддилар шуларни ҳисобга олган ҳолда, икки ой муддатда хорижий инвестициялар иштирокида виночиликни ривожлантириш ва ароқ-ликёр маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини модернизация қилиш бўйича камида 300 миллион долларлик лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, 2019-2022йилларга оид инвестиция дастурлари доирасида уларнинг амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини белгилаши зарур.

Яна бир муҳим масала алкоголь маҳсулотларини яширин ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш билан боғлиқ. Бунинг учун ахборот технологияларини кенг жорий этиш лозим. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятига 2019 йил 1 июнгача “ишлаб чиқарувчи – улгуржи сотувчи – чакана сотувчи – истеъмолчи” занжири бўйича алкоголли маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш имконини берадиган электрон тизимни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди.

Тармоқ раҳбарларининг алкоголь маҳсулотларини сотиш монополиясини босқичма-босқич тугатиб, уларни хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи муҳокама қилинар экан, бунда турли қинғирликлар келиб чиқиши, хусусан, “иккинчи линия” пайдо бўлиши, фойдани яширишнинг янги схемалари юзага келишининг олдини олиш масаласини, бу таклиф алкоголь маҳсулотлари савдосидан давлат бюджетига тушадиган акциз ва қўшимча қиймат солиғи ҳажмларига қандай таъсир кўрсатишини, умуман, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларнинг ҳисоб-китоби қай тарзда тартибга солинишини чуқур ўрганиш зарурлиги таъкидланди. Бу хусусда Бош прокуратура ва Давлат солиқ қўмитаси тегишли хулоса бериши керак.

Йиғилишда мамлакатимиз ҳудудига алкоголь ва этил спирти маҳсулотлари ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Давлат божхона қўмитаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга бу муаммони бартараф этиш юзасидан тезкор тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токзорлар кўпайиб, узумни қайта ишлаш саноати модернизация қилинади