Янги ўқув йили олдидан Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари мутасаддилари учун пойтахтимизда ўқув йиғини ташкил қилинди. Шу муносабат билан ИИВ Академиясида таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўқув жараёнини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азиз Икромов академик лицейлар фаолиятини таҳлилий сарҳисоб қилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳалар қатори, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашда муҳим пойдевор бўлмоқда. Бу борада республикамизнинг барча ҳудудларида ИИВ академик лицейлари фаолиятининг йўлга қўйилгани мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш имконини бермоқда. Бироқ мазкур таълим муассасаларининг фаолияти ўрганилганда, ўқув жараёнини ташкил этиш, ёшларнинг билим салоҳияти, танлаган касбига бўлган садоқати ва шижоатини кучайтириш борасида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар борлиги кўзга ташланмоқда. Жойларда малакали педагог мутахассисларнинг етишмаслиги, касбий фанларни чуқурлаштириш, ўқув жараёнини зарур адабиётлар билан таъминлаш, ўқувчиларни олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлашга етарли даражада эътибор қаратилмаётгани таълим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маълумки, академик лицейларга амалий-методик ёрдам кўрсатиш ва улар фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан мувофиқлаштириш борасида ИИВ Академиясига бир қатор вазифалар юклатилган. Ўтган давр мобайнида таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан академик лицейларнинг зарур адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилиб, таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Натижада, академик лицейлар намунавий ўқув режасининг касбий фанлар блокидаги 13 та фан бўйича 15 номдаги дарслик тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белилаб берилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталинди. Академик лицейлар раҳбарларига 2021/2022-ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш, таълим жараёнини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш, педагог кадрларнинг малака ва касбий тажрибасини узлуксиз ошириб бориш, ёшлар билан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, ўқувчиларнинг билим салоҳиятини юксалтириш ҳамда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун мақсадли тайёрлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

– Бугун жаҳоннинг аксарият мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида узлуксиз таълим самарали йўлга қўйилган, – деди ИИВ Академияси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов. – Мамлакатимиз ички ишлар органларини профессионал кадрлар билан таъминлаш таълим жараёнини халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган яхлит тизим асосида амалга оширишни тақозо этади. Сўнгги йилларда қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, амалиётга янгича механизмлар жорий этилмоқда. Галдаги устувор вазифа ўқитишнинг самарали ёндашувларини оммалаштириш орқали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишдир.

Ишчан руҳда ўтган йиғилиш давомида академик лицейлар фаолиятини узлуксиз мониторинг қилиб бориш, ўқув муассасаларида ўзаро тажриба алмашинувини назарда тутувчи малака ошириш курслари ва мастер-класс машғулотларини йўлга қўйиш, академик лицейлар илмий салоҳиятини юксалтириш, ўқувчи ёшларнинг касбий фазилатларини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, уч кунлик ўқув йиғини доирасида академик лицейлар вакиллари долзарб мавзудаги семинар-тренинг машғулотларида иштирок этиб, таълимга инновацион технологияларни кенг татбиқ этаётган ўқув муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганадилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узлуксиз таълим: муаммо ва ечимлар