ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ер ва мулк муносабатларини тартибга солишда замонавий механизмларнинг йўлга қўйилиши мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, жорий йил 1 январдан бошлаб, кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими – УзКАД ишлаб чиқилиб, қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир кўчмас мулк объектини идентификациялаган ҳолда босқичма-босқич ушбу тизимига тўлиқ ўтказилмоқда.

[gallery-13260]

УзКАД тизимига Гаров реестри, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри, Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестри, “Давлат мулки” ахборот тизими, Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари реестри, лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари ва кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар юритилаётган бошқа барча давлат ахборот тизимлари интеграция қилинади ҳамда реал вақт режимида онлайн маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.  

Сурхондарё вилоятида биринчи босқичда 1739 та кўп қаватли уй тўлиқ УзКАД тизимига олиб ўтилди. Иккинчи босқичда 1124 та мактаб, 328 та мактабгача таълим муассасаси тизимга юкланди. Ҳозирда давлат объектларини УзКАД тизимига олиб ўтиш борасида кенг кўламли иш олиб борилмоқда. Жумладан, ер майдонларини УзКАД ахборот тизимида ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш юзасидан жами 2009,9 гектар ер майдондан 1798,2 гектар ер майдон ҳисобга олинган, 1572,4 гектар ер майдон рўйхатдан ўтказилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
УзКАД тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда