“UzAuto Motors” ишлаб чиқариш ҳажмини оширди
Бу ҳақда “UzAuto Motors" компанияси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил июль ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача заводда модернизация ишлари олиб борилди. Шунингдек, ярим ўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли Chevrolet Lacetti ҳамда Chevrolet Spark автомобилларининг ишлаб чиқарилиши ҳам тўхтатилганлиги маълум қилинган эди.
Бугунги кунда “UzAuto Motors” компанияси барча оммабоп автомобил моделларини ишлаб чиқаришни тиклади.
“UzAuto Motors”нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800 тадан ортиқ автомобилга етди.
Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, Сизга автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради.
М.Тошқораева,ЎзА