Уюшқоқлик ва омилкорлик асосида
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ғаллакорлари ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ғаллакорлари ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан олиб бормоқда. Омилкор фермер Жоллибек Утебоев раҳбарлик қилаётган «Ўзаро бирлик» фермер хўжалиги илғорлар сафида ғалла бўйича шартнома мажбуриятини ортиғи билан бажарди.
65 гектар майдондаги ғалла ўриб-йиғиб олингач, пешма-пеш сомондан тозаланиб, шудгордан чиқарилмоқда. Ўттиз нафардан зиёд иш ўрни яратилган хўжаликда 110 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, ғўзани бегона ўтлардан тозалаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш каби агротехник тадбирлар сифатли бажарилмоқда.