Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйлар муборак бўлсин

Наврўзни улуғлаш инсонни улуғлашдир

Юртимизда эҳтиёжманд  реестрига киритилган хотин-қизлар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, кўмак берилмоқда. Ёзёвон туманида қўшалоқ байрам арафасида икки оилага уй топширилгани бунга яққол мисолдир.  

"Эҳтиёжманд реестри" даги аёллар —  туман фуқаролари   Муаттархон Ҳасанова ва  Маҳфуза Нишоновалар оилаларида чин маънода қўшалоқ қувонч, хурсандчилик юз берди. Ҳар икки оилага уй-жой комиссиясининг хулосаси асосида туманнинг  "Янги Ўзбекистон" массивидан тўлиқ жиҳозланган хонадонларнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Бу хонадонлар саҳоватпеша тадбиркор, "Шоҳсарой меъмор" МЧЖ раҳбари Анваржон Абдураҳимов томонидан совға қилинди.

М. Ҳасанованинг турмуш ўртоғи  вафот этган, 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. М. Нишонованинг эса 2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, уларнинг бири ногирон.  

Хонадонларни ўз эгаларига топшириш тадбирида туман ҳокими Дилшоджон Жалилов сўз олиб, бу икки аёлни табриклади. Шунинг билан бирга тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Наврўз байрами ва ҳайит билан қутлади. Тадбиркорга раҳмат айтиб, уларнинг сафи кенгайишга тилак билдирди. 

—Туманимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар  Президентимиз бошлаб берган ислоҳатларнинг мевасидир, — деди ҳоким. —Юртбошимизга раҳмат, уй-жой, саноат корхоналари қуриш учун ерлар ажратиб берди.  

Тадбир иштирокчилари бўлган нуроний отахонлар, хожи оналар хонадон соҳибалари қувончига шерик бўлишиб, шу жойларда ўниб-ўсиб, фарзандлари олиму фузалолар бўлсин дея дуолар қилишди.  

Саховатпеша тадбиркорга ўз  миннатдорчиликларини  изҳор этишди.

Азимжон Худойқулов,

Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг раҳбари

ЎзА