Бугунги кунда аксарият қишлоқларда яшовчи фуқаролар хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ эмас. Бунинг натижасида кадастр ҳужжатига эга бўлмаган фуқаролар имтиёз ва имкониятлардан фойдалана олмаяпти.

Хусусан, улар томорқа учун кредит, қурилиш ишларига субсидия, уй-жойини кенгайтиришга ипотека кредитларини ололмаяпти. Оқибатда жойлардаги халқ қабулхоналари, маҳаллий ҳокимликлар, дахлдор муассасаларга жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Энг ёмони, кадастр ҳужжати бўлмаган фуқаролар ер солиғини уч карра оширилган миқдорда тўламоқда.

– Фуқаролар кўп йиллардан бери яшаб келаётган хонадонларини қонуний расмийлаштириб олмаган, – дейди кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Олимжон Махаров. – Бундай хонадонлар анча йиллар олдин отаси ёки бобосига тегишли бўлиб чиқади. Вақтида кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмагани боис хонадонларга ёки ерга тегишли бошқа айрим ҳужжатлар ҳам йўқолиб кетган.

Кадастр ҳужжатларининг афзаллик томонлари шундаки, ушбу ҳужжат аҳолига давлат ташкилотлари билан ўзаро алоқалар учун керак. Жумладан, хонадонларни ижарага бериш, банкдан кредит олиш, уй-жой олди-сотдиси, ноқонуний ер эгаллаб олиш ҳолатларини бартараф этиш, доимий ва вақтинчалик пропискага қўйиш, коммунал хизматлар соҳасида тўловлар учун кадастр паспортининг ўрни жуда муҳим.

Мамлакатимиздаги мавжуд қонунчилик доирасида ерга мулк сифатида қарашга эҳтиёж пайдо бўлди. Бу нима дегани? Илгари ерни сотиш учун аввал бино қурилиши, атрофи девор билан ўралиши, кейин сотилиши керак эди. Эндиликда давлат томонидан фуқароларга яна бир имконият яратилди. Яъни, қонунда кўрсатилган ҳолларда айрим турдаги ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди. Белгиланган тартибда хусусийлаштириладиган ерлар мулк сифатида эътироф этилади ва уни объект сифатида сотиш мумкин.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйингизни ҳужжати борми...