Хоразм вилоятида сайлов жараёнида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг алоҳида эҳтиёжларига эътибор қаратилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ва ҳеч қандай тўсиқларсиз сайловда иштирокини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Вилоят бўйича 48 минг 923 нафар ногиронлиги бўлган сайловчининг 8 минг 96 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож бўлиб, 1 минг 386 нафари ҳаракатланишда ногиронлиги бўлган сайловчилар бўлса, 2 минг 257 нафари кўзи ожиз фуқародир. Бир минг олти нафар сайловчи эшитишда ногиронлиги бор.  

Шунингдек, бугунги муҳим жараёнда сайлов участкасига бора олмайдиган фуқароларнинг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.  

Уларнинг ҳузурига кўчма сайлов қутиси ва кўчма сайлов кабинаси ҳамда трафарет усулидаги бюллетенлар билан борилиб, овоз бериш жараёни ташкил этилмоқда.  

Хонқа туманидаги 428-сайлов участка комиссияси аъзолари “Эҳтиром” МФЙ да яшовчи 72 ёшли Шукуржон она Юлдошева, 84 ёшли Мўмин ота Шерметов ҳамда 88 ёшли Олим ота Мўминов ва 90 ёшли Қутлижон она Мўминованинг хонадонларига бориб, овоз бериш жараёнларини ташкиллаштиришди.

--Бугунги сайловда биз каби ногиронлиги бўлганларнинг ҳам имкониятлари инобатга олинмоқда, -- дейди Қутлижон Мўминова. – Салой участкасига фарзандларим, келинларим ва набираларим эрталабдан бориб-келишди. Мен эса ўз хонамда ўтириб, фуқаролик бурчимдан фойдаланган ҳолда, ўзим истаган номзодга овоз бердим.  Юртимиз эртасини белгилашда бизнинг ҳам овозимиз муҳим аҳамиятга эга эканлигидан хурсандман.

Хоразмда бу каби сайлов жараёнлари қизғин паллага кирган. Жойлардаги участка сайлов комиссияси аъзолари эса хонадонларда бўлиб, шу тартибда сайловчиларнинг иштирокини таъминлашда давом этмоқда.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Уйимда ўтириб овоз бердим"