Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳудудларда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаролар аниқланди.

Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Х.Х махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз яшаш хонадонида ҳужра ташкил қилиб, 19 нафар вояга етмаганларга диний таълимот берган. Фуқаро Ж.Т диний йиғилишлар ўтказиш тартибини бузиб, мазкур ҳужрада таълим олаётган болаларга имомлик қилиб келган.  

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (“диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарларга ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Қонунчиликка кўра, агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Жиноят кодексининг 229−2-моддасига асосан (“диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, вояга етмаган шахсларнинг мактабларда дарсларга иштирок этмай келиши, уларнинг ота-оналарини жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Зеро, бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлоднинг дунёвий билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйида ноқонуний диний таълим берган шахсларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди