Инсон танасида баҳорга келиб қувват дори бўлган эртаки сабзавот маҳсулотлари ва кўкатлар истеъмолига эҳтиёж кучли бўлади. Шунинг учун ота-боболаримиздан кўк сомса, сумалак каби турли таомлар ҳозиргача меърос бўлиб келяпти. Айнан шунинг учун ҳам деҳқонлар қиш совуғига чидамли пиёз, сабзи, ош лавлаги, кашнич, салат кабиларни ҳосили йиғиб олинган майдонларга тўқсонбости усулида экишмоқда. Масалан, Наманган вилоятининг Уйчи туманининг ўзида 2900 гектар тўқсонбости август-сентябрь пиёз экиш режалаштирилган эди.

– Уни экиб бўлдик, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси Аҳаджон Қосимов. – У биринчи сувдан чиқди. Ноябрь ойида қорбосди пиёзларни ҳам экишни бошлаймиз.

Уйчилик деҳқонлар тўқсонбости усулининг усталари, деб бежиз айтмас эканлар. Маълумки, туман ҳудудининг қарийиб учдан бир қисми қиялик ва тепаликдан иборат адирлар. Экиндан бўшаган ерлар ших мола қилиниб, қолдиқ илдизлардан тозаланди. Майдон сатхи ерлари текисланди. Шундан кейин сепилган уруғлар бугун бир текис униб чиқди.

– Тўқсонбости пиёзини 2,5 гектарга эккандим, ҳозир учинчи сувини беряпмиз, – дейди Абдуваҳоб Набиев. – Корея уруғи деган нави сепилган. Худо хоҳласа май ойининг ўн бешинчи кунигача пишади.

Бундай шароитда агротехникага риоя қилиш бир муаммо бўлса, экинни суғориш яна бир муаммо. Аммо Абдуваҳоб Набиев каби сувчилар учун имконсиз ишнинг ўзи йўқ.

– Ерларимиз паст-баландлиги учун қора қоғозни қирқиб сув нави ясадик. Икки ёнига чўп тиқиб тиклаб қўйганмиз. Қиялик ерларда ҳам сув охиригача бир хил оқаверади. Сув йўлининг агат бошидаги тешигига лойқа тиқилмаслиги учун тозалаб турамиз, – дейди уста сувчи.

Бундай усул камхарж, аммо ғоят самарали. Агар агат бошига ўқ ариқдан сув келганида қиялик пасти томон у тез оқиб тушар ва кўллар эди. Қора қоғоздан ясалган кўчма сув йўлагидан жирқираб тушаётган сув майдон этагидаги пастлиққача бир маромда синггиб боради. Бунда сув тежалади, уруғи бирдек унади, кейин сув йўлагини иккинчи дала майдонига атиги бир соат ичида кўчириб ўрнатиш мумкин бўлади.

– Ҳукумат қарори ва топшириғи билан кам таъминланган, ишсиз ёшлар, “Аёллар дафтари”да турадиганларни иш билан таъминлаш мақсадида 1100 гектар ер ажратиб берилди. Уларнинг ҳар бири 15 сотихли ер эгаси бўлди. Бу ерларга ҳам тўқсонбости усулида пиёз экилди, – дейди Аҳаджон Қосимов.

Уйчида бу йил 20 119 тонна дон сотилди, ҳосилдорлик 80 центнерни қоралади. 22 047 тонна пахта йиғиб олиш кутиляпти. Шунда ўртача ҳосилдорлик 40 центнергача етади. Тўқсонбости экилган майдонлардан эса 53 971 тонна маҳсулот олиш режалашган.

Деҳқоннинг шашти баланд. Бу марралар ҳам эгалланишига шубҳа йўқ.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WTHdBb_QVfk" title="УЙЧИДА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИ УНИБ ЧИҚМОҚДА" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов,

Тасвирчи: Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчида тўқсонбости экинлари униб чиқмоқда (+видео)