Уйчида қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Файзиобод” МФЙ ҳудудида “IMRON PAINT” масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
– Бўш турган собиқ пилла омборидан мақсадли фойдаланиш ниятида хайрли ишга қўл урдик, - дейди корхона раҳбари Нозимжон Аҳмадхўжаев. – Ҳозирда қурилиш учун зарур бўлган шпаклёвка, лак-бўёқ, сувли бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киришдик. Цехимиз кунига 50 тонна, ойига 1,5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда 30 та ишчи ўрни яратилди, келгусида улар сафи яна йигирматага кўпаяди. Мақсадимиз – маҳсулотларимизни қўшни давлатларга экспортга йўналтириш.
[gallery-14012]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА