Уйчида чигит униб чиқди, навбат – парваришга
Наманган вилояти Уйчи туманида ҳам чигит экиш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилгани боис 5869 гектар майдондаги чигит тўла униб чиқди.
Коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласига устувор эътибор қаратилаётгани баҳорги дала ишларининг одатдагидан кечиктирмай ўтказилишини таъминламоқда.
Наманган вилояти Уйчи туманида ҳам чигит экиш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилгани боис 5869 гектар майдондаги чигит тўла униб чиқди. Айни кунларда миришкорлар дастлабки экин майдонларида ниҳолларга биринчи ишлов беришга киришган.
Туманнинг пахтачилик йўналишидаги 156 та фермер хўжалигида ҳар бир гектар ерга бир нафардан пудратчи олинаётгани ҳозирги мураккаб пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.