Уйчи сочиқлари экспорт қилинади
Туманда етиштирилаётган пахта ҳосилининг асосий қисми корхонада қайта ишланади.
Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Atlant towels” қўшма корхонасида умумий қиймати 15,7 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бир миллион долларлик хорижий кредит ҳамда тадбиркорлик субъектининг ўз сармояси йўналтирилиб амалга оширилаётган мазкур лойиҳани жорий йилнинг тўртинчи чорагида топшириш кўзда тутилган.
Туманда етиштирилаётган пахта ҳосилининг асосий қисми корхонада қайта ишланади. Йилига 400 тонна ип-калавани қайта ишлаб, тайёр момиқ сочиқ ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг 85 фоизи Россия ва Хитойга экспорт қилинади. Лойиҳанинг тўла ишга тушиши билан 120 нафар янги иш ўрни яратилади.