ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Мега текстиль” қўшма корхонасида йилига 152 млрд. сўм қийматидаги енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва 10 млн. АҚШ долларига тенг экспорт қуввати яратилган.  

Бугунги кунда корхона томонидан яна қиймати 7 млн. доллар бўлган  инвестицион лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ундан чойшаб маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кластер усулида пахта етиштириш, пахта, чигит, сутни қайта ишлаш мақсадлари ўрин олган. Лойиҳа рўёбга чиқарилса, мавжуд иш ўринлари сони 900 тага етказилади.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Уйчи туманига ташрифи давомида мазкур  корхона фаолияти ва унинг истиқболдаги  режалари билан танишди.  

Навбатдаги ташриф объекти “Barkas Teks Group” масъулияти чекланган жамияти филиали бўлди.  Бу ерда ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Вилоят раҳбари корхонада меҳнат қилаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш шароитлари, даромадлари билан қизиқди.

Уйчи туманида жойлашган  “Ёркатай” кичик саноат зонасида асосан темирчилик, тикувчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мебелчилик йўлга қўйилган. Саноат зонасида умумий қиймати 407,3 млрд. сўмлик 26 та лойиҳани ишга тушириш, шу орқали 1 минг 700 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бугунги кунда 18 та лойиҳа тўлиқ қувватда ишламоқда.

[gallery-17255]

Саноат зонасида вилоят ҳокими  “Ёркатай” МФЙ еттилиги билан мулоқотда бўлиб, ишсизларни аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, вилоят раҳбари 3-сектор ҳудудидаги “Юксалиш”, “Қумтепа” МФЙда жойлашган  темирчиликка ихтисослашган янги ёшлар кичик саноат зонасининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Уйчи туманини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчи ишсизликдан холи ҳудудга айланади