Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда уй-жойлар учун кадастр ҳужжатларини тайёрлашда акция бўлиши кутилаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар қанчалик асосли эканини аниқлаш мақсадида Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродовга юзландик.

– Тўғри, бугунги кунда Кадастр ҳужжатларини тайёрлашда акция бўлиши кутилаётгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда жуда кўп тарқаляпти, – дейди Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродов. – Бу мавзудаги хабарлар ҳам жуда оммалашиб боряпти. Бу хабарларга бироз тузатиш киритиш керак. Сабаби, хабарларда кадастр ҳужжатларини тайёрлаш жараёни акция деб номланяпти. Аслида акция эмас.    

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари бошчилигида 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда топографик ўлчовлар учун Кадастр агентлиги махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та дрон билан таъминланиши, соҳани рақамлаштириш учун эса 6 та ахборот тизими ва маълумотлар маркази ишга туширилиши айтиб ўтилди.  

Шунингдек, йиғилишда мамлакатимизда 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқлиги, агар уларнинг кадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий жиҳатдан ёрдам бўлиши уқтирилди. Шу боис, ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилди.  

Шунингдек, 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати, кўчмас мулкларга эгалик ҳуқуқи бўлмаган, кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бугунги кунда қонун лойиҳаси ишлаб чиқиляпти.  

Кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилса, ноқонуний қурилган иморатларга учун қаерга мурожаат қилишимиз керак? Қанча муддатда кўриб чиқилади ва қанча тўлов қилинади?    

–  Бу саволларга фақат қонун қабул қилинганидан кейин жавоб беришимиз мумкин. Чунки барчаси қонунда кўрсатилган бўлади.    

– Юқоридаги хабарлар тарқалганидан кейин, ҳудудларда ерларни эгаллаб тезкорлик билан қурилиш қилаётганлар учрамоқда. Мазкур уй-жойларга ҳам эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими?    

– Ҳақиқатан ҳам ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганидан кейин, аҳоли ўртасида “уддабуронлар” кўпайди. "Тезкорлик билан иморат қуриб олиб, бу уйни 5-10 йил олдин қурганман деб иддао қилсам, ҳужжатлаштириб оламан" деб ўйлаб юрган бўлишлари мумкин. Очиғини айтганда, улар хато ўйлашмоқда. Сабаби, Кадастр агентлиги томонидан ерларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича Космик съёмкалар, хариталари бор. Улар ёрдамида 5-10 йил, ҳатто 20 йил ортга қайтариб текширишимиз мумкин. Бу жараёнда инсонлар ўзларига зарар беришлари мумкин. Сабаби биринчидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик, у ерга ноқонуний қурилмани амалга оширганлик учун қонунчиликда маъмурий жавобгарликдан, жиноий жавобгарликкача чоралар белгиланган. Шунинг учун бундай тоифадаги инсонлар ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан иморат қураётган бўлса, тезда бу ишларни тўхтатиб, ерни асл ҳолатига қайтаришларини сўраймиз.    

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zLiCcysTKUw" title="Uy-joylarga kadastr hujjatini tayyorlashda aksiya boshlandimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жойларга кадастр ҳужжатини тайёрлашда акция бошландими? (+видео)