Уй шароитида даволанаётган беморларга бепул дори-дармонларнинг етказиб берилиши вилоятнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти Ромитан туманида ташкил этилган “Call-center” марказига туман аҳолиси томонидан қилинган мурожаатлар асосида коронавирус инфекциясига чалинган, хозирги кунда уй шароитида даволанаётган беморларга бепул дори-дармон етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди. 

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан биргаликда уй шароитида даволанаётган 44 нафар беморларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Бухоро туманида ҳам инфекция тарқалишини олдини олиш, инфекция аниқланган фуқароларни стационар даволашга ихтисослашган 100 ўринга эга даволаш масканига жойлаштириш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш каби кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари аҳоли орасида аниқланган ва касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари тавсиялари асосида, уй шароитида парваришланмоқда. Санитария-гигиена қоидалари ҳамда шифокорлар назоратида даволанмоқда.

Касаллик аломатларисиз кечиб, уйда даволанаётган беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги 4 та секторда яшовчи 146 нафар фуқарога коронавирус инфекциясига қарши дори воситалари туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан беморларнинг хонадонларига бепул етказиб берилди.

photo_2020-08-07_15-59-40 (2).jpg

photo_2020-08-07_15-59-40.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй шароитида даволанаётган беморларга бепул дори-дармонлар етказиб берилмоқда