Уй можороси: харидор маблағи ундириб берилди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.Н Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаатда фуқаро Чортоқ туманида жойлашган «Қурувчи Ёшлар» МЧЖ билан хонадон сотиб олиш мақсадида шартнома имзолагани ва бошланғич тўлов сифатида 22.500.000 сўм тўлов қилганини айтиб ўтган. Аммо 2021 йил март ойида топширилиши режалаштирилган хонадон белгиланган вақтда топширилмайди.
Мурожаат Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, жавобгар «Қурувчи Ёшлар» МЧЖ томонидан келтирилган зарар фуқарога ундириб берилди.
Мафтуна КАРИМОВА,ЎзА