Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Нилуфар Холматова давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланаётган ишбилармон аёллардан бири.

Унинг ташаббуси билан маҳалладаги 0,02 гектар майдонда фойдаланилмай турган бино қайта таъмирланиб, "Насиба Нур Новвот" корхонаси ташкил этилди. Ҳозир бу ерда эл дастурхони учун новвот ишлаб чиқарилади. Маҳаллада яшовчи 10 нафар фуқаро шу ерда ишлайди.

 – Лойиҳани бошлаш учун 600 миллион сўм маблағ сарфланди, – дейди тадбиркор Н.Холматова. – Дастлаб ишни бошлаш учун Фарғона вилояти қандолатчилари тажрибасини ўргандик. Уларнинг ёрдами ва маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари кўмагида ишни ташкил қиляпмиз. Бир кунда 1,5 тонна новвот ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимиз ҳозирча ички бозорга чиқариляпти. Шу билан бирга, келгусида Қозоғистон давлатига ҳам новвот экспорт қилишни режалаштирганмиз. Бугунги кунда ишлаб, тадбиркорлик қилмоқчи бўлган мен каби уй бекалари учун маҳалла энг қулай жойдир. Муҳими, иштиёқ ва  ҳаракат  бўлса, меҳнат қилинса бўлгани.  

 Маълумки, новвот халқимизнинг қадимий ширинликларидан бири бўлиб, инсон танасига ўзгача қувват бағишлайди. Новвотнинг олмосдай товланувчи шакли кўзни қувнатади.

 Мутахассисларнинг таъкидлашича, новвот – шакар қиёмидан тайёрланадиган ширинлик. Уни олиш технологияси ўзига хос. Белгиланган миқдорда қозонга шакар ва сув солиб, милтиллатиб қайнатиш йўли билан шарбат ҳосил қилинади. Шарбатни яхшилаб аралаштириб, кўпик ҳосил бўлгунча қайнатилади, кўпикни олиб ташлаб, қайнатиш тўхтатилади. Шу жараёнда унга тухум қўшилади ва яна қайнатиб, кўпиги олиб турилади. Сўнгра махсус қозонга 3-4 қатор оқ ип параллель тортилади. Ипларнинг учини бирлаштириб, елим билан ёпиштириб қўйилади. Бошқа қозонда қайнаб турган шарбат ип тортилган қозонга қуйилади, 1 соатча тургандан кейин шарбат сиртида парда ҳосил бўлади.

Қозонни махсус қопқоқ билан ёпиб, уч кеча кундуз шу ҳолида қолдирилади. Бу даврда иплар атрофида кристаллар ҳосил бўлиб, ўса бошлайди. Уч кеча кундуздан кейин қопқоқни очиб, қозонда қолган шарбат бошқа идишга қуйиб олинади. Ундан қандолат маҳсулотлари тайёрлашда фойдаланиш ҳам мумкин.

Тадбиркор аёл келгусида ишлаб чиқариш тармоқларини кўпайтириш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирган. Бу каби ташаббусларни маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ойбек Султанов доим қўллаб-қувватлаб, тадбиркорларга елкадош бўлмоқда. Унинг кўмаги билан ҳозир маҳаллада бир неча йиллардан буён аҳоли эҳтиёж ва талаби юқори бўлган сартарошхона, новвойхона ва пойабзал таъмирлаш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилиб, аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда. Маҳалланинг драйвери паррандачилик бўлиб, кам таъминланган 5 та хонадонга инкубатор аппарати амалиёт учун топширилди.

Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида 155 тадан ортиқ  йўналишда аёл тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 2 минг 500 тадан ортиқ иш ўринлари яратилган.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй бекаси маҳаллада новвот ишлаб чиқармоқда