Қувноқ ва зукко ўқувчилар беллашуви
Самарқандда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Самарқандда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўн олти туман ва шаҳар босқичлари ғолиб жамоалари иштирок этган босқичда ўқувчилар уч шарт – “Беш карра беш - йигирма беш” танишув, “зукко, зийрак ўқувчи” савол-жавоб ва “Бизда ҳаммаси 5” қувноқ чиқиш шартлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг “Позитив” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги босқич йўлланмасини олди. Иккинчи ўринга Самарқанд туманидаги 24-умумтаълим мактабининг “Жентелменлар” жамоаси сазовор бўлган бўлса, учинчи ўринни Тойлоқ туманидаги 22-умумтаълим мактабининг “Келажак” ва Жомбой туманидаги 46-умумтаълим мактабининг “Динамит” жамоалари эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.