Қут-барака – ҳалол меҳнат меваси
Фарғоналик Ўзбекистон Қаҳрамони Ботир Темиров Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1-технологик цехида узоқ йиллар механик бўлиб ишлаб, нафақага чиққан.
Фарғоналик Ўзбекистон Қаҳрамони Ботир Темиров Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1-технологик цехида узоқ йиллар механик бўлиб ишлаб, нафақага чиққан. У яшаётган маҳалланинг серфайз кўчалари, бир-биридан кўркам уй-жойлар шу ерлик аҳолининг муносиб ҳаёт кечираётганидан далолат беради.
Айни пайтда Ботир аканинг томорқасидагилос, олча, ўрик ва олхўри пишиб турибди, узум ҳам етилиш арафасида. Қаҳрамонимизнинг айтишича, хонадондаги қут-барака ҳалол меҳнат мевасидир.
Айнан томорқа деҳқончилигидан олинаётган даромад бу оилага маъмурчиликда яшаш имконини бермоқда. Шунингдек, у хўжалигида паррандачиликни ва қуён кўпайтиришни ҳам йўлга қўйган.

