Таъбир жоиз бўлса, Исмоил Жўрабековнинг умр йўлини оқар сувга ўхшатгим келади. Сув ўз оқими бўйлаб борар экан, ҳар бир манзилга яшиллик, ободлик бағишлайди. Қақраб ётган ерлар ҳам сув бир югуриб ўтганидан сўнг кўркамликка бурканади, сўлиб, ҳолсизланиб қолган ҳайвонот ва наботот олами айнан сувдан куч олади, сув билан қаддини кўтаради.

Исмоил Жўрабеков босиб ўтган ибратли умр йўлининг қайси манзилига боқманг, унда яратувчанлик, бунёдкорлик, эзгуликни кўрасиз. Ёшлигидан ғайрат-шижоати, тиришқоқлиги, ўткир зеҳни билан тенгдошларидан ажралиб турган бу инсон қайси жамоада ва қайси лавозимда ишламасин, доимо муаммоларни ҳал қилмагунича тиниб-тинчимаслиги, вазиятга реал баҳо бериши, ташаббускор ва ташкилотчилиги, ўта талабчанлиги, етук раҳбарлик салоҳияти билан одамлар меҳрини қозонди.

Қанчадан-қанча қишлоқларга обиҳаёт олиб борди, ерларни яшнатди, ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантирмасдан туриб, қишлоқ хўжалигида муваффақият қозониб бўлмаслигини амалда исботлади, қачон, қаерда бўлмасин ҳамиша деҳқону миришкорларни қўллаб-қувватлади ва уларга беғараз кўмакчи бўлди.

Устоз  давлатимиз раҳнамолиги остида янада “яшариб”, фидойилик билан қизғин меҳнат жараёнига киришиб кетди.

Айнан Президентимизнинг қўллаб-қувватлови билан Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди. Вазир маслаҳатчиси сифатида Исмоил Жўрабековнинг ташаббуси билан қисқа вақт ичида сув хўжалиги ходимлари малакасини оширишнинг бутунлай янги тизими яратилди. Шахсан ўзи вилоятлардаги йирик сув объектларини кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш, ишларни такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиради. Бунинг натижасида сув хўжалиги соҳасида янгича илмий ёндашувларни қўллашни кенгайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорлик мустаҳкамланди

Моҳир сиёсатчи Исмоил Жўрабеков Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий-ижтимоий ҳамкорликни, қўшни халқлар билан дўстона алоқаларни тиклашга беқиёс ҳисса қўшди. Хусусан, 1990 йилларда Тожикистон Республикасида юзага келган фуқаролар уруши даврида қийинчиликларни бошдан кечираётган қардош тожик халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, уларни озиқ-овқат билан таъминлашда Исмоил Ҳакимовичнинг саъй-ҳаракатларини тожик биродарларимиз ҳамон миннатдорлик билан эслайди.

Исмоил Жўрабеков  мамлакатни қадамма-қадам кезиб чиққан. Деҳқонлар, оддий сувчилар ва мироблар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг ўй-ташвишларига қулоқ тутган, муаммоларига ечим топиб берган. Шунинг учун бу инсонни халқимиз яхши кўради, ардоқлайди, қаерга бормасин эъзозлаб, иззат-икром кўрсатади.

Жўшқин фаолияти ва бор салоҳиятини сув хўжалиги ривожига бағишлаган, буни умр мазмуни деб билган Исмоил Ҳакимович, шубҳасиз, катта мактаб яратди. У кишининг шогирдлари бугун республикамизнинг барча ҳудудларида, сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат қилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Жўрабеков Исмоил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Ҳамон эл-юрт ташвиши билан яшаётган, улуғ ёшга етганида ҳам илм эгаллашдан заррача чекинмаган, аксинча, йиллар давомида эгаллаган билимларининг “қаймоғи”ни одамларга улашиш учун интиладиган устозимиздан, у кишининг шундай юксак мукофотга сазовор бўлганидан барчамиз бениҳоя фахрландик.  

Устознинг ҳормай-толмай, шижоат билан ҳали яна узоқ йиллар соҳа ривожига ҳисса қўшиб юришларини Яратгандан сўраб қоламиз.

Шавкат Ҳамроев,

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири,

қишлоқ хўжалик фанлари номзоди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устознинг ибратли ҳаёт йўлида бунёдкорлик, эзгулик бор