Устоз, мураббий, ўқитувчи, муаллим деган сўзларни эшитганимизда ёшимиз, касбу коримиздан қатъи назар, кўнглимиздан илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади. Айниқса, қўлимизга илк бор қалам тутқазиб, ҳарф танитган, бизни илм оламига етаклаган биринчи устозимиз умр бўйи ёдимизда муҳрланиб қолади.
Қадрдон мактабимиз, ўқувчилик йилларимиз, бизга билим берган, инсонийлик фазилатларини ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.
Шунинг учун бўлса керак, қалбларни илм нури билан мунаввар этадиган, барчамизни камолот манзиллари сари бошлаган, билимнинг юксак чўққилари сари етаклаган устоз ва мураббийларимиз олдида ҳамиша қарздор ҳис қиламиз ўзимизни. Муаллим аслида фақат ёшларга таълим берувчи зот эмас, миллат тарбиячиси ҳамдир.
Бугун "1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан барча юртимизда фаолият юритиб келаётган Устоз ва мураббийларимизни табриклаймиз!
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gGc3B0bcokQ?si=SyyYY7IKfbm-1kro" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА