ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Бест” тантаналар саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги таълим муассасалари мутасаддилари, илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган ҳамда фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди.

Тантанали маросимда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўқитувчи-мураббийларни байрам билан табриклади. Уларга келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилади. 

[gallery-13816]

Таъкидланганидек, 2022-2026 йилларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича миллий дастур асосида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда давлат бюджети ҳисобидан шаҳарда барча замонавий шароитларга эга янги мактаб бунёд этилди, мавжудларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хусусан, таълим масканлари қўшимча ўқув жиҳозлари тўплами, замонавий компьютерлар билан таъминланди.

Маросимда бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди. 

Устозлар учун байрам концерт дастури ташкил этилиб, элимиз суйган санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларга эҳтиром кўрсатилди