Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасида 1 октябрь– Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозларга эҳтиром” мавзуидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Кадастр агентлиги ходимлари, соҳада узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатган устоз ва мураббийлар иштирок этди.

Маълумки, устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мураббийлардир.  

Тадбирда сўзга чиққанлар ўзларининг устозлари ва уларнинг ўгитларини ёдга олишди. Шогирдлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.  

Устозларга бағишланган шеър ва қўшиқлар янгради.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозга эҳтиром олий фазилат