Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан Президентимизнинг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққиб, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанимиз!” бош ғояси остида “Фахрий журналистлар доим эътибор ва эъзозда” деб номланган акция ўтказилмоқда.

Мазкур акция доирасида Уюшма марказий аппарати ва унинг барча ҳудудий бўлимлари томонидан журналистика соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган устоз журналистлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлар, йўқловлар амалга оширилмоқда.

–Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами олдидан ўз даврининг фидойиси бўлган, захматкаш устозларни йўқлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз, – дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси Махпурахон Артиқова. – Уларнинг мазмунли ҳаёт ва ижод йўли, ўзбек журналистикаси ривожига қўшган ҳиссалари биз учун ҳамиша ибрат мактабидир.  

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими томонидан қатор соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда. Жумладан, куни кеча бир гуруҳ ижодкорлар, маҳалла фаоллари кекса журналист, Андижон туманидаги Нўхатак маҳалласида яшовчи, устоз журналист Насрулло Абдусаломов хонадонида бўлди.  

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Насрулло Абдусаломов ўзининг тўқсон ёшини қаршилаш арафасида. Устоз кўп йиллар вилоят “Андижоннома” газетасида, маънавият соҳасида самарали меҳнат қилган. Насрулло ота хасталик туфайли анчадан буён бир жойда бўлиб қолган бўлса-да, фарзандлари, маҳалла-кўй, шогирдлари ардоғида яшамоқда.  

Шогирдлар билан суҳбатда устоз фаолияти давомидаги хотиралари билан ўртоқлашди, панд-насиҳатлар берди, дуолар қилди.

–Йўқловдан, эътибордан бошим кўкка етди, – дейди фахрий журналист Насрулло ота Абдусаломов. – Журналистлар уюшмаси биз кекса журналистлар ҳолидан хабар олаётганлиги хўп хайрли ва савоб иш. Бунинг учун барча ташкилотчиларга мингдан-минг раҳмат. Илоҳим, бугунги тинч, фаровон ҳаётимизга асло кўз тегмасин.  

Йўқлов давомида устоз журналистларга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз журналист ҳолидан хабар олинди