Давлат мукофоти совриндорлари

Бировга қилган яхшилигинг ўзингга қайтади, деган гап бор. Бундай ҳолат ҳар бир инсон билан бўлган ва бунга шубҳангиз йўқдир. Самарқандлик олимлар, устоз-шогирд Насриддин Халилов ва Ғулом Ғайбуллаев шу кеча-кундузда буни яна бир бор ҳис қилди, қувонч ва шодликлари чек-чегарасиз бўлди.  

23 август куни кечга яқин давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Мукофотланганлар қаторида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти агробиология факультети декани, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Ғулом Ғайбуллаевнинг ҳам номи қайд этилганди – у “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Яқинлар, устоз ва шогирдлар олимга қўнғироқ қилиб, табриклашди, эзгу ниятларини билдиришди. Яна кўпчилик унинг устози Насриддин Халилов билан боғланиб, шогирди муваффақияти билан қутлашди. Бу орада шогирд устозига қўнғироқ қилиб, миннатдорлик билдирди. Устоз эса ўзи тақдирлангандек хурсандлигини билдириб, Ғулом Ғайбуллаевнинг илмий ишларига муваффақият тилади.

Орадан икки кун ўтиб, аниқроғи, 25 август куни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони эълон қилинди ва ушбу фармоннинг бошида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири, профессор Насриддин Халилов номи ёзилганди. Заҳматкаш олимга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони берилди.

Ана энди собиқ Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ишлаган ва шу олий даргоҳ негизида ташкил этилган икки олий таълим муассасаси –Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг қувончини, фахру ихтихорини тасаввур қилиб кўраверинг. Устоз ва шогирд меҳнатларининг эътироф этилиши, бир вақтда давлат мукофотлари билан тақдирланиши кўпчиликка насиб этмайдиган, аммо чинакамига ҳавас қиладиган ҳолат.

– Мукофотланганимни эшитиб, аввало устозимга қўнғироқ қилдим ва бу медалда у кишининг ҳиссаси жуда катта эканлигини айтдим, хурсанд бўлдилар, – дейди Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти агробиология факультети декани, “Шуҳрат” медали соҳиби Ғулом Ғайбуллаев. – Чунки, 2002 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтига ўқишга кирганимданоқ Насриддин аканинг этагидан маҳкам тутиб, у кишига шогирд тушганман. Илм йўлидан кетишимга ҳам устозим сабабчи бўлиб, тўғри йўл-йўриқ кўрсатганлар, илмий изланишларга ундаганлар. Кейин магистратурада ўқишим, донли экинларнинг селекция ва уруғчилиги билан шуғулланишимга ҳам Насриддин Халилов бош бўлдилар, илмий раҳбарлик қилдилар. У киши менга нафақат илмда, балки ҳаётда ҳам ўз йўлим, ўрнимни топишга жуда катта ёрдам бердилар, билим ва тажрибаларини ўргатдилар. Устознинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони билан тақдирланишлари қувончимни ўн чандон оширди. Бу йилги мустақиллик байрами биз учун улкан шодиёнага айланди.  

Ғулом Ғайбуллаев 2004 йилда магистратурани битириб, устози раҳбарлигида донли экинлар уруғчилиги, янги навлар яратиш борасида илмий изланишлар олиб борди. “Жасмина”, “Фарбома”, “Амира” каби сифатли ва қимматли буғдой навларини яратди ва ушбу навларга учта патент олди. селекция ва уруғчилик ҳамда ўсимликшунослик ихтисослиги бўйича 2017 йил қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2019 йилда қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлди.

Кейинги йилларда кузги юмшоқ буғдойнинг “Ўзбекистон-30” ва “Самарқанд”, арпанинг “Бек” навларини яратди ва бу навлар Республика Давлат нав синаш марказида синалмоқда.  

Буғдойнинг “Жасмина”, “Фарбома” ҳамда арпанинг “Бек” навлари республикамиз бўйича, жумладан, Самарқанд вилоятда ҳар йили 15-18 минг минг гектар майдонда кенг экиб келинмоқда.  

Ёш олим шу пайтгача 2 та ўқув услубий қўлланма, 2 та ўқув қўлланма, 1 та дарслик яратди, 3 та услубий тавсиянома ва амалий тавсиялар ишлаб чиқди. Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, кластерлар билан ҳамкорлик қилиб, ўз амалий ёрдамларини кўрсатиб, билим ва амалий малакасини ошириб келмоқда.

Устозларини эъзозлаб, уларга муносиб шогрид бўлиб келаётган Ғулом Ғайбуллаевнинг ўзи ҳам бугун устозлик мақомига эришиб, ёшларга билим ва тажрибаларини ўргатмоқда.

– Шу пайтгача бир нафар шогирдим қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), бир нафари фан доктори (DSc) бўлди, – дейди Ғ.Ғайбуллаев. – Яна бир қанча ёшлар билан бирга илмий изланишларни давом эттиряпмиз. Шогирдларим билан бирга илмий тадқиқотлар, изланишлар олиб борарканман, устозлик улкан шараф бўлиш билан бирга, юксак масъулият, заҳмат эканлигини ҳис қиляпман ва бизни шу даражага етказган устозларимга раҳмат айтишдан, миннатдорлик билдиришдан чарчамайман.

Ғолиб ҲАСАНОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз ва шогирднинг қувончи