Ютуқлар учун устозларимиздан мудом миннатдормиз. Камчиликларимиз эса фақат ўзимизгагина тааллуқли.

Ўзбекистон халқ шоири, устоз ижодкор Ойдин опа Ҳожиеванинг шогирдлари айни сўзни такрорлашдан чарчамайдилар. Зеро, нафис ва бетакрор шеърият соҳибаси адабиёт, миллий журналистика соҳасига қанчадан-қанча ёш ижодкорларнинг дадил кириб келишига сабабчи, ташаббускор бўлганлар, десак муболаға эмас.

Эрталабданоқ, хизмат вазифам бўйича топшириқни имкон қадар тезлик билан бажариб, Устозим ёнларига кўплар қатори мен ҳам ошиқдим. Онамнинг чеҳрасидек нурли чеҳра соҳибаси – Ойдин опа бетобликларига қарамай, мендан ҳол-аҳвол сўрашни канда этмайдилар.

– Ишларинг яхшими, ижодинг бўляптими, қийналмаяпсанми, – дейдилар онамдек меҳрибон, маъюс тарзда. – Салмоқли материалларинг бўлса, йиғиб юргин эринмай, китоб тарзида нашр этасан, ҳали насиб этса!

Хижолатомуз тарзда ерга қарайман... Аслида мен улардан ҳол-аҳвол сўрашим, руҳий тиргак, маънавий далда бўлишим керак эмасми?..

Дарҳақиқат, устоз Ойдин Ҳожиева миллий адабиётимизда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган ижодкор эмас. Уларни шеъриятимиз маликаси Зулфияхонимнинг энг садоқатли шогирди, ҳассос қаламкаш, меҳрибон устоз, қанча-қанча ёшларнинг беминнат мураббийси сифатида элимиз ҳамиша эътироф этади. Доимо ардоқлайди. Кўпчилик шоирамизга ҳавас қилиб қизлари, невара-қизларига Ойдин деб исм қўйгани ҳам айни шу ҳаваснинг мевасидир.

Устоз шоирамиз адабиёт оламига тиниқ чашма каби ўз сўзи, ўзининг бетакрор ижод услуби билан кириб келди. Устоз ижодкор Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхонимдан наинки шеърият, одамийлик, меҳр сабоғини ўрганди. Ўз хизмат вазифасига, адабиёт, журналистикадек машаққатли соҳага садоқат, сабот, фидойилик устознинг ҳаёт шиорига айланди. Ҳақ фикрни айтиш, заифларни дадил ҳимоялаш, ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналганларга тўғри йўлни кўрсатиш, қўлидан келганича, имкони борича кўмаклашиш – Ойдин опадан ўрнак олса арзийдиган фазилатлардан саналади.

Забардаст адабиётшунос устозларимиз шеър ортида турган шоирни англаш, тушуниш, солиштириш учун ҳар хил кўзлар даркор эканини таъкидлар экан, ҳеч ким қўлламаган қиёс, тимсолни кўриш, тасвирлаш – шоирликнинг муҳим синовларидан эканини айтадилар. Айни пайтда ўзбек шеъриятида нозик дидли, бетакрор кўриш қобилиятига эга шоирлар кўп. Шулардан бири ҳозирги ўзбек шеъриятининг истеъдодли вакиласи Ойдин Ҳожиева эканини адабиётшунослар алоҳида эътироф этганлари диққатга сазовордир.

Она-табиатга, Яратганга, борлиққа меҳр, миллий ўзликни англаш, оналар, азиз опа-сингилларимиз муаммоларини, орзу-умидларини акс эттириш Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева шеъриятида устувор ўрин эгаллайди. Буларнинг бари устоз ижодкоримизнинг 1971 йили нашрдан чиққан биринчи шеърий китоби бўлмиш «Шабнам» тўпламида ҳам, кейинчалик чоп этилган «Манзиллар», «Онам севган қўшиқ», «Орзу гули», «Тароват», «Достонлар», «Мушфиқ онажон», «Хушхабар», «Чашмаларни излайман», «Тамал тоши», «Ишонч юлдузлари», «Кўзимнинг оқу қораси», «Паноҳим» каби асарларида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топгани билан аҳамиятлидир.

Ойдин опа миллий журналистикамиз соҳаси ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшдилар. Устоз шоирамиз “Шарқ юлдузи” нашрида муҳаррир, “Гулхан” журналида бош муҳаррир сифатида фаолият кўрсатганлар. Мактаб таълими, болалар адабиёти, китобхонлик, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларни эҳтиётлаш масалаларининг ижобий ҳал этилишида Ойдин опанинг меҳнат ва заҳматлари ғоят каттадир. Болалар адабиёти, шеърияти ривожига ўзининг муносиб ва беминнат ҳиссасини қўшиб келган ижодкор сифатида мамлакатимиз жамоатчилиги меҳри ва ҳурматини қозондилар. Устоз – қишлоқдаги аёлларнинг кундалик ташвишлари, орзу-умидлари, муаммоларини дадил кўтариб чиққан серқирра ижодкор. Бунга унинг “Саодат” хотин-қизлар нашрида кўп йиллик самарали меҳнати ёрқин мисолдир.

Адабий учрашувлар, шеърият гурунглари, маърифий давралар, китобхонлик тадбирлари Ойдин опанинг иштироки билан янада гўзал ва файзли бўлганини сўз санъати мухлислари, шеъриятнинг миллионлаб шинавандалари яхши эслашади. Ойдин опанинг меҳнатлари иситиқлол йилларида юксак эътибор топиб, 1992 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвонига, 1999 йилда “Эл-юрт ҳурмати” орденига муносиб кўрилган.

Дарҳақиқат, курашчан, дадил, элсевар, ҳаётсевар устозимизнинг ижодга, ўз халқига, Ватанига садоқати, меҳри биз – минг-минглаб шогирдлари учун чинакам ибрат мактабидир.

Назокат Усмонова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз шоирамиз ибрати