Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат органлари фаолиятини самарали ташкил этиш, қонунийликни таъминлаш ва аҳолига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда Мажбурий ижро бюроси тизими ҳам четда қолмаяпти. Бюронинг Навоий вилояти бошқармаси тизимида бугунги кунда 33 нафар ёш мутахассис фаолият олиб бормоқда. Бу рақам шунчаки статистика эмас, балки келажакдаги малакали кадрлар корпусининг асоси ҳисобланади. Ёш кадрларни тайёрлашда “устоз-шогирд” анъанасига таянилиши эса уларнинг касбий ривожи учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиляпти. Таъкидлаш жоиз, соҳанинг тажрибали ходимлари ёш ижрочиларга фақат назарий билим эмас, балки амалий кўникма ва тажрибасини ҳам ўргатиб келмоқда.

– Ижро ишларини самарали ташкил этиш – фақат суд ҳужжатларини амалга ошириш эмас, балки ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, электрон тизимлардан унумли фойдаланишни ҳам назарда тутади, - дейди бошқарма катта инспектори Азиз Эрдонов. – Шу жиҳатдан бошқарма ходимлари учун соҳадаги янгиликлар, айниқса, рақамлаштиришга оид билим ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса келгусида инсон омилини камайтириб, иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Албатта, кадрлар салоҳиятини ривожлантиришда уларни муносиб рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги 6 ойда 18 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Бюро директори ва бошқарма раҳбарияти томонидан рағбатлантирилган. Шунингдек, касб байрами ва бошқа байрамлар муносабати билан ҳам ходимлар мунтазам рағбатланиб борилади. Бу каби етарлича эътироф ва рағбат ходимларда масъулият ҳиссини ошириб, хизмат бурчига виждонан ёндашишга ундайди. Ижро органлари фаолиятида бу алоҳида аҳамиятга эга. 

Дарҳақиқат, мажбурий ижро тизимини ривожлантиришда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва уларни доимий қўллаб-қувватлаш – ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминловчи асосий омиллардан ҳисобланади. Бугунги кунда тизим нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш, балки кадрлар сиёсатида ҳам замон талабларига жавоб бера оляпти. Демакки, фақат ҳужжат ижросини таъминлаш эмас, балки адолат ва қонунийликни халққа яқинлаштириш мақсадида ҳам жиддий қадамлар қўйилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Устоз-шогирд” анъанаси бардавом